19/07/2022
Ёшлар етакчилари фаолиятининг танқидий таҳлилий учрашуви
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи М.Мирсултонов Янгийўл туманида фаолият олиб бораётган 64 нафар ёшлар етакчилари билан туман ҳокимлигида ўқув семинари ўтказди.
Учрашув давомида ёшлар етакчиларининг 6 ойлик ҳисоботлари, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги тўғрисида суҳбатлашилди.
Шунингдек, "Ёшлар дафтари" ҳамда 14/30 ёшларни қайта мукаммал равишда хатловдан ўтказиш вазифалари тушунтириб берилди.
М.Мирсултонов ёшлар етакчиларининг ташаббускорлиги қониқарли даражада эмаслигини танқид қилди.