04/07/2025
ОҚ ЙЎЛ СЕНГА -АЗИЗ БИТИРУВЧИ.
Учқўрғон туман 1-сон политехникумида 2025-йил 4-июль куни 2024-2025 -ўқув йилининг якунига бағишлаган "Оқ йўл сенга -азиз битирувчи"номли тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирни политехникум директори З. Махкамова кириш сўзи билан очди ва битирувчиларни етук мутахасисилик дипломини кўлга олганликлари билан табриклаб, самимий тилаклар билдирди,шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янгради. Тантанали тадбирда фарзанд тарбиясида алохида ўрнак кўрсатган ота -оналар , фидоий устозлар ва аъло бахоларга ўқиган, наъмунали хулқга эга бўлган ўқувчилар политехникум маъмурияти томонидан ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар. Битирувчи ўқувчи -ёшлар муқаддас бўлган ўқув даргохига ва жонкуяр устозларига бўлган мухаббатларини,самимий тилакларини шеър,қўшиқ ва рақс орқали ифодаладилар. Тантанали тадбир кўтаринки кайфиятда ва юқори савияда ўтди.