28/06/2022
Учқўрғон туманида битирувчи ёшлар учун “Бўш иш ўрунлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди
Мазкур бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига 256 нафардан ортиқ фуқаролар, бугунги кунда бандлиги таъминланмаган битирувчилар, ишсиз ёшлар, хотин-қизлар жалб этилди
Ушбу бўлиб ўтган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида тумандаги 46 та ташкилот, муассаса ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари, ўзларидаги 412 та мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди
Ярмаркада иштирок этган ишсиз фуқароларнинг 44 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди. Шундан 36 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди. Касбга тайёрлаш ва қайта ўқитиш учун 52 нафар фуқароларга йўлланмалар берилди
Шунингдек, 64 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилди. Жумладан, 6 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида тикув машинаси ва сварка аппаратлари бериш орқали бандлиги таъминланди
Ярмаркаларда тижорат банклари ҳамда меҳнат органларининг малакали мутахассислари томонидан 90 нафар фуқароларга талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар олиш тартиби, ҳамда четда ишлаш истаги бўлган фуқароларга миграция бўлими мутахассислари томонидан етарлича маслаҳатлар берилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун доирасида кенг қамровли тушунтиришлар берилди