Toshloq-xtb.uz

Toshloq-xtb.uz Farg'ona viloyati Toshloq tumani maktabgacha va maktab bo'limi

21.10.2024 sanada Farg'ona viloyati Toshloq tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi tasarrufidagi umumiy o'rta ta'l...
21/10/2024

21.10.2024 sanada Farg'ona viloyati Toshloq tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi tasarrufidagi umumiy o'rta ta'lim tashkilotlari o'rtasidagi 9, 10 va 11-sinflar ishtirokidagi Asosiy fan olimpiadasining tuman bosqichi.

Bugun Toshloq tumani maktabgacha va maktab ta’limi bo’limi tasarrufidagi umumiy o‘rta ta’lim maktablari 7-11-sinf o‘quvc...
22/11/2023

Bugun Toshloq tumani maktabgacha va maktab ta’limi bo’limi tasarrufidagi umumiy o‘rta ta’lim maktablari 7-11-sinf o‘quvchilari uchun bo‘lim mudiri Abdumajid Soliyev, Farg‘ona viloyati raqamli texnologiyalar markazi rahbari Bahromjon Jalilov, markaz ta’lim menedjeri Sultonbek Boqijonov ishtirokida ZOOM platformasi orqali "uzbekcoders.uz o‘quv platformasi imkoniyatlari, unda ta’lim olish jarayoni, sertifikatlarni qo‘lga kiritish hamda ulardan samaralari foydalanish yo‘llari haqida" onlayn seminar bo‘lib o‘tdi.

Seminarda Bir million o‘zbek dasturchilari loyihasi faoliyati yuzasidan to‘liq ma‘lumotlar berildi hamda o‘qituvchi va o‘quvchilarning qiziqtirgan savollariga javob oldilar, shuningdek qo‘shimcha takliflar ham esh*tildi.

Kelgusida shunday tadbirlarni maktablarda ham o‘tkazishni IT park rahbarlari va xodimlari bilan kelishib olindi.

Bugun Toshloq tumani Maktabgacha va maktab bo'limida "Kundalik ATT" dan foydalanish bo'yicha o'rganishlar o'tkazish va t...
15/05/2023

Bugun Toshloq tumani Maktabgacha va maktab bo'limida "Kundalik ATT" dan foydalanish bo'yicha o'rganishlar o'tkazish va ta'lim jarayonida kundalik.com tizimi bilan ishlash samarasini oshirish maqsadida tizim administratorlari, fan metod birlashma rahbarlari va maktab ma'muriyati uchun SEMINAR-ANJUMAN o'tkazildi.
Tadbirda "Kundalik ATT" metodik bo’lim rahbari Gulnoraxon Ismoilova, viloyat AKTni joriy etish vа raqamlashtirish bo'limi boshlig'i Jaxongir Jo'rayev, tuman Maktabgacha va maktab bo'limi boshlig'i Abdumajid Soliyev va AKTni joriy etish vа raqamlashtirish bo'yicha metodist Shavkatjon Umarovlar ishtirok etdi.
Seminar-anjumanda tizim administaratorlari va maktab ma’muriyatiga ba’zi maktablar tomonidan tizimda yo’l qo’yilgan kamchiliklar takrorlanmasligi uchun muhim ko’rsatmalar berib o’tildi. Shuningdek tizimda o’z faolligi bilan kundalik.com tizimini samarali yuritib kelayotgan bir qancha tizim administratorlariga "Kundalik ATT" tomonida tashakkurnomalar bildirildi.

Бугун 11 апрел куни тумандаги 43-мактабда "Замонавий мактабда таълим сифатига эътибор" мавзусида туман семинари бўлиб ўт...
12/04/2023

Бугун 11 апрел куни тумандаги 43-мактабда "Замонавий мактабда таълим сифатига эътибор" мавзусида туман семинари бўлиб ўтди. Семинарда 10 дан зиёд дарслар мактаблардан келган тажрибали илмий бўлим мудирлари томонидан тахлил қилинди. Ўқувчиларга берилаётган билимлар ўқувчиларни креатив фикрлашга ундаши ва янги технологиялар асосида дарсларни олиб борилиши ва бугунги яратилган шароитлардан яъни замонавий техника воситаларидан дарс жараёнларида фойдаланиш самарадорлиги устозлар томонидан кузатилди.
Маълумот ўрнида туманнинг чекка дашт худудида 2022-2023 ўқув йилида мактаб кайта реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилган эди. Бу ўринда ушбу мактаб хар томонлама тумандаги мактабларга ўрнак мисолида ўқувчиларга сифатли таълим бериш билан бир қаторда 2 та хорижий тил ва касб хунарга ўргатиш юзасидан хам бугунги замонавий мактаблар қаторида пешқадамликни қўлдан бермаётганлиги бугунги тадбирларда яққол кўзга ташланди.

Жорий йилнинг 11-апрель санаси Тошлоқ туманидаги 32-сонли мактабда  “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида Мил...
12/04/2023

Жорий йилнинг 11-апрель санаси Тошлоқ туманидаги 32-сонли мактабда “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида Миллий кураш ва Белбоғли кураш спорт турлари бўйича Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида секторлар боскичидаги мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобоқа мехмонлари сифатида туман прокурори, туман хокими ва вилоят кураш федератция рахбарлари иштирок этишди. Мусобока ғолиблари қиммат баҳо эсталик совғалари ва совринлар билан тақдирландилар.

Тошлоқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А.Б.Солиев туман пракурор ёрдамчиси Х.О.Қурбонов хамрохлигида т...
08/04/2023

Тошлоқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А.Б.Солиев туман пракурор ёрдамчиси Х.О.Қурбонов хамрохлигида тумандаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, мактабдаги янгиланаётган конситуция “Референдум” га овоз бериш жараёнини ўтказиш бўйича кўрилаётга тайёргарлик билан яқиндан танишдилар ва аниқланган камчликларни бартараф этиш бўйича керакли кўрсатмаларни бериб, мактабдаги ободонлаштириш ишлари ва ўқув жараёнлари юзасидан ўз фикирларини айтиб ўтдилар.

Тошлоқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А.Б.Солиев туман пракурор ёрдамчиси Х.О.Қурбонов хамрохлигида т...
08/04/2023

Тошлоқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А.Б.Солиев туман пракурор ёрдамчиси Х.О.Қурбонов хамрохлигида тумандаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, мактабдаги янгиланаётган конситуция “Референдум” га овоз бериш жараёнини ўтказиш бўйича кўрилаётга тайёргарлик билан яқиндан танишдилар ва аниқланган камчликларни бартараф этиш бўйича керакли кўрсатмаларни бериб, мактабдаги ободонлаштириш ишлари ва ўқув жараёнлари юзасидан ўз фикирларини айтиб ўтдилар.

Тошлоқ тумани  Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А.Солиев,  06.04.2023-йил санасида ходимлари касаба уюшмаси  т...
07/04/2023

Тошлоқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А.Солиев, 06.04.2023-йил санасида ходимлари касаба уюшмаси туман бўлими раиси С.Муминов хамрохлигида тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабда фаолият олиб борган фахрий устоз Татяна Мухортова хонадаонида бўлиб устоз холидан хабар олдилар ва мароқли сухбат қуриб қайтдилар.

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими бўлими  Фан ва таълим ходимлари касаба уюшмаси  туман бўлими раиси С.Муминов билан би...
07/04/2023

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими бўлими Фан ва таълим ходимлари касаба уюшмаси туман бўлими раиси С.Муминов билан биргаликда тумандаги 12 ва 21-сонли мактабларда ногиронлиги туфайли уйда таълим олаётган ўқувчилар холидан хабар олинди. Ўқувчи ёшларнинг шароитлари ўрганилиб тез кунларда тиббий кумак ва ўқишлари учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Address

O'zbekiston
Toshloq
151500

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Toshloq-xtb.uz posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The School

Send a message to Toshloq-xtb.uz:

Shortcuts

Share