Termiz arxeologiya muzeyi

Termiz arxeologiya muzeyi

Share

The leader of our country personally participated in the opening of the first and the only one archaeological museum in Central Asia. up to XX century.

Termez Archaeological museum as a spiritual and ducational place was built owing to the independence and personal project and initiative of the President of the Republic of Uzbekistan I.A.Karimov on 2nd April 2002 on the eve of 2500th anniversary of the city. At present the funds of the museum preserve more than 85.000 exhibits, among which 3.000 are represented in exhibition halls. These exhibi

27/07/2018
Photos from Termiz arxeologiya muzeyi's post 10/04/2018

2018 йилнинг 30 март куни Банкок шаҳрида жойлашган Ўзбекистоннинг Бош консулхонасида Таиланддаги турли сайёҳлик фирмалари ва ОАВ вакиллари жами 50 тадан ортиқ меҳмонлар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарни Ўзбекистоннинг Таиланддаги консули Жамшид Сафаров очиб берди. Меҳмонлар орасида Ўзбекистонга ташриф буюрган ва теран тарихимиз, ранг-баранг маданиятимиз билан яқиндан танишишга муваффақ бўлган сайёҳлар юртимиз ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини билдирди.
Шундан сўнг музей директори “Сурхондарё вилоятининг туристик потенциали” деб номланган тақдимоти билан воҳанинг бугуни ва ўтмиши, гўзал ва бетакрор табиати, вилоятда ҳар йили ўтказиладиган “Бойсун баҳори” фестивали, қадимги Бақтрия заминида буддизмнинг пайдо бўлиши ва уни шарқий, жануби-шарқий Осиё давлатларига кенг ёйилиши тарихи ҳақида вилоятдаги Айритом, Қоратепа, Фаёзтепа, Зурмала, Далварзинтепа, Чингизтепа ёдгорликлари ва ундан топилган археологик артефактлар мисолида маълумот берди.
Шунингдек, семинарга ташриф буюрган сайёҳлик фирмалари раҳбарлари ва Chao Sam Phraya миллий музейига “Сурхондарё – буюк ўтмишдан ёрқин келажак сари” китоб альбоми тақдим қилинди ҳамда семинар иштирокчиларига Термиз бўйлаб саёҳат, Сурхондарё бўйлаб саёҳат деб номланган брошюралар харитаси билан, вилоят тарихи ва ундаги ҳунармандчилик ҳақида инглиз тилидаги видео матнлар тарқатилди.
Воҳадаги буддизм тарихи иштирокчиларга катта қизиқиш уйғотди ва келгусидаги ҳамкорликлар ҳақида келишиб олинди.

Photos from Termiz arxeologiya muzeyi's post 13/02/2018

2018 йил 9 феврал куни Термиз археология музейида “Чироқлар эволюцияси” номли кўргазманинг очилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бўлим бошлиғи Алланазар Эшмуродов, Сурхондарё тарихи ва маданияти музейи директори Саодат Иноятова, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси Девони раҳбари С.Б.Абдураимов, ЎзМТДП Термиз шаҳар депутати Д.Нормуродова, ЎзМТДП ходимлари, Термиз Археология музейи директори З.Алимардонова ҳамда музейнинг илмий ва ишчи ходимлари иштирок этди.
Кўргазмани Термиз Археология музейи директори З.Алимардонова очиб берди, шунингдек, кўргазмага ташриф буюрган иштирокчилар сўзга чиқди.
Сўнг музей директори А.Бабахаджаев томонидан экскурсия ўтилиб, дастлабки чироқлар қачон пайдо бўлган ва қанақа кўринишда бўлган ва унинг кейинги тараққиёти ҳақида Термиз археология музейида сақланаётган турли хилдаги темир, бронза, сопол, сиркор сополлардан ясалган чироқлар ҳақида маълумот берилди.

Photos from Termiz arxeologiya muzeyi's post 13/02/2018

Ўзбек тилининг мавқеини кўтариш, миллий адабиётимизнинг имкониятларини дунёга ёйиш, ўзбек давлатчилик асосларини жаҳонга танитиш ҳамда мустаҳкамлаш, жамиятда ҳақиқат ва адолат мезонларини қарор топтиришга бутун умрини сарф этган бобомиз Алишер Навоийни ҳар қанча ёд олсак арзийди. Бу йил Алишер Навоий таваллуд куни янада кенг нишонланмоқда. Термиз археология музейи, Термиз шаҳар маданият бошқармаси, Термиз шаҳар 16 умумий ўрта таълим мактаби ва Собир Термизий номидаги кутубхона томонидан 2018 йил 6 февраль куни Термиз археология музейида ғазал мулкининг султони мир Алишер Навоий таваллудиниг 577 йиллиги муносабати билан “Навоий чашмасидан сув ичмоқ бахти” номли тадбир ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда музей директори ўринбосари А.Бабахаджаев, музей лектори А.Абдуллаев, бўлим мудири Ш.Раджапов, Термиз шаҳар Собир Термизий кутибхонаси ходимлари сўзга чиқиб маъруза қилишди.
Сўнг Термиз шаҳар 16 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан бир нечта саҳна кўриниш намойиш этилди. Шунингдек қўшиқлар куйланди, рақслар ижро этилди, шерь, рубоий ва ғазаллар айтилди.

Photos from Termiz arxeologiya muzeyi's post 24/01/2018

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан 2018 йил 24 январ куни Термиз археология музейи Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда музейнинг илмий оммавий ишлари сектори томонидан “Ислом Каримов ва тарихий адолатнинг тикланиши” номли тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Термиз шаҳар 10 - умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчи ёшлари ва музей ходимлари иштирок этишди. Унда музей ёшлар иттифоқи БТ етакчиси Р.Худойбердиев томонидан тайёрланган “Мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли слайд тақдимоти хамда маьнавий-маьрифий ва ҳуқуқий тарғибот йўналиши координатори А.Абдуллаев томонидан тайёрланган “Ислом Каримов ва тарихий адолатнинг тикланиши” номли видеоролик иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Тадбир давомида музей илмий ходими Ш.Раджапов ўзининг “Мангуликка кетган бобом” номли шеърини ўқиб берди. Тадбир якунида Р.Худойбердиев ва А.Абдуллаевлар томонидан иштирокчиларга экскурсия ўтилди.

Photos from Termiz arxeologiya muzeyi's post 24/01/2018

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан 2018 йил 23 январ куни Термиз археология музейи Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда музейнинг илмий оммавий ишлари сектори томонидан “Ислом Каримов ва тарихий адолатнинг тикланиши” номли тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Термиз шаҳар 15 - умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчи ёшлари ва музей ходимлари иштирок этишди.

Photos from Termiz arxeologiya muzeyi's post 24/01/2018

2018 йил 23 январ куни Термиз археология музейига Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Набуаки Ито ва бир гуруҳ элчихона ходимлари Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Абдухакимов Азиз Абдукахарович ҳамрохлигида ташриф буюрди.

Photos from Termiz arxeologiya muzeyi's post 22/01/2018

2018 йил 21 январ куни Термиз археология музейига Афғонистон ислом республикаси ҳукумат аъзолари ҳамда жами саккиз вилоятидан йиғилган 97 нафар талаба-ёшлар ташриф буюришди. Улар Термиз археология музейи ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари ва музей рахбарияти томонидан кутиб олинди ва мазмунли экскурсия ўтказилди.

Photos from Termiz arxeologiya muzeyi's post 10/01/2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги 5135-Ф-сонли фармойиши ҳамда шу хусусдаги вилоят ҳокимининг 2017 йил 9 декабрдаги 188-Ф-сонли фармойиши ижроси юзасидан 2018 йил 10 январ куни Термиз археология музейининг конференция залида “МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАНННИ” мавзусида Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ходимлари ва музей ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Want your school to be the top-listed School/college in Termiz?

Click here to claim your Sponsored Listing.

Location

Telephone

Address


Prospekt At-Termiziy 29 A
Termiz
190100