Qorabayir otlari mahorat maktabi
O'zbekiston Respublikasi Milliy gvardiya huzuridagi Qorabayir otlari mahorat maktabi
28/02/2023
Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида, Термиз шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда Термиз давлат университети талабалари учун навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди. Ажойиб таассуротларга бой бўлган машғулотларда ўғил-қизларнинг тулпорларга бўлган меҳри янада ортди.
10/06/2022
Ёзги таътилда ёшларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилмоқда
Термиз туманида 6 та мактаб қошида болаларни ёзги таътилда дам олдириш учун кундузги оромгоҳлар ташкил этилган. Ушбу оромгоҳларда жорий йил ёз мавсуми давомида 600 нафар болаларни дам олдириш режалаштирилган.
Куни-кеча тумандаги 3-сонли умумтаълим мактаб қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳда болаларни эрталабки бадантарбия машғулотларидан сўнг Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби мураббийлари томонидан от миниш ва унда сайр қилиш борасида машғулотлар ўтказилди. Дастурга асосан болалар туман марказида жойлашган “Марварид” дам олиш масканига саёҳатга олиб борилиб, кўнгилочар тадбирлар, аттракционларда учиш ва кўл бўйида сайрлар ташкил этилди.
09/06/2022
Тўгаракларда машғулотлар мунтазам олиб борилмоқда
Куни кеча Термиз туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, ёзги таътил кунларини спорт билан ўтказаётган ёшлар иштирокида камондан отиш ва от спорти бўйича навбатдаги маҳорат дарслари ташкил этилди. Ҳудудда фаолият юритаётган мазкур миллий спорт турларидаги секцияларда кўплаб ёшлар шуғулланиб келишмоқда. Миллий гвардия Термиз тумани Қўриқлаш бўлими ҳамда Чавандозлар мактаби ходимлари ҳамкорлигида турли қизиқарли мусобақалар ташкиллаштирилиб, ёшларнинг миллий ўйинларга қизиқишини оширишга, оммавийлигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.
31/05/2022
Мардлар беллашувида маҳорат мактаби чавандозлари ғолиб бўлишди
Куни кеча Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳудудида, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, куч тузилмалар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ҳамда Қорабайир отлари маҳорат мактаби, Чавандозлар мактаблари вакиллари иштирокида жамоавий улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди. Қизғин баҳсларга бой бўлган мардлар ўйинида Қорабайир отлари маҳорат мактаби чавандозларидан иборат жамоа мутлоқ ғолибликни қўлга киритдилар.
Янгиликлар 24 | «Қўмондон кубоги» жамоавий улоқ-кўпкари мусобақаси
Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманининг Паданг қишлоғида халқимизнинг кўп асрлик қадриятларини тараннум этувчи "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивали ўтказилди.
Click here to claim your Sponsored Listing.
Location
Category
Website
Address
Termiz