26/10/2025
2025-йил ўқув мавсуми режасига асосан, жорий йилнинг 2-5-октябрь кунлари Тошкент шаҳар “IDEAL INNOVATION SCHOOL” MCHJ, ҳамда унинг филиаллари ўқитувчилари томонидан “Йўл ҳаракати қоидалари”, “Ҳаракат хавсизлигини таъминлаш асослари” ва “Ҳайдовчиларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашга инновацион ёндашув” мавзулари бўйича “Очиқ дарс”лар ўтказилди.
Ушбу машғулотлар бевосита “IDEAL INNOVATION SCHOOL” MCHJ ва унинг филиаллари жойлашган жойларда, жумладан:
-Шайхонтохур (Чорсу),
-Олмазор,
-Чилонзор,
-Сергили (Қурувчи), -ҳудудларидаги автомактабларда ташкиллаштирилди ва 20 дан ортиқ устоз мураббийларнинг очиқ дарслари тингланди ва уларнинг ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилинди.
Ушбу очиқ дарсларнинг ўтказилиш мақсади:
- ўқитувчи мураббийлар орасида жипсликни, ишчанлик қобилиятини, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ўқув ва тарбиявий ишлар сифатини ошириш;
- бевосита жойлардаги автомактаблар шароити, ўқув моддий база ҳолати билан танишиш;
- педагогик фаолиятини янги бошлаган ёш ўқитувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш ва малакали ўқитувчиларга “устоз-шогирд” ишларини белгилаш;