12/07/2020
Абитуриентлар диққатига!
Ҳозирги кунга қадар Давлат тест маркази томонидан 5000 дан зиёд чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги ( миллий сертификат, IELTS ва ҳоказо) сертификатлар текширувдан ўтди.
Текшириш жараёнида кўплаб қалбаки сертификатлар аниқланди.
Сертификатларни қалбакилаштирган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди ва уларга қонунда белгиланган чора кўрилади.
Қалбаки сертификат билан ҳам максимал балл олиш мумкин деган ўй ҳаёллар орқасидан олий таълим муассасаларига кириш тест синовларидан четлатилишингиз мумкинлигини унутмаслигингизни сўраймиз.