18/08/2026
⚡️Гулруҳбегим Тоҳиржонова “Granada Chess Open 2026” турнирида аёллар ўртасида 1-ўринни қўлга киритди
Жорий йилнинг 28 июль – 2 август кунлари Испаниянинг Гранада шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли “Granada Chess Open 2026” халқаро турнирида дунёнинг 48 та давлатидан 353 нафар шахматчи иштирок этди.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган халқаро спорт устаси Гулруҳбегим Тоҳиржонова 9 тур якунларига кўра 6 очко жамғариб, аёллар ўртасида энг яхши натижани қайд этди ва 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, мусобақа давомида халқаро рейтингини 9,1 пунктга оширишга муваффақ бўлди.
"Sehrli Shahmat" клуби Гулруҳбегим Тоҳиржоновани ушбу ютуқ билан табриклайди!