Yangi Asr Universiteti

Yangi Asr Universiteti

Share

Oliy ta'lim haqida

Photos from Yangi Asr Universiteti's post 25/12/2023



Юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос самимий ва эзгу фазилатлардан ҳисобланади.

🔰Бугун YANGI ASR UNIVERSITETI талабалари ва ўқитувчилари томонидан “Саховат” деб номланган қўл меҳнати билан ясалган маҳсулотлар, ижодий ишлар ва санъат асарларининг хайрия кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди.

Кўргазма -ярмаркада сотилган маҳсулотлардан тушган тушумнинг барчаси кексалар истиқомат қиладиган Саховат уйига ўтказиб бериш мақсад қилинган.

Photos from Yangi Asr Universiteti's post 25/12/2023



🎓 “Шарқ мамлакатлари тарихи, маданияти ва миллий таомлари” мавзусидаги қизиқарли тадбир ўтказилди

Хабар берганимиздек, кеча, 21 декабр куни YANGI ASR UNIVERSITETI филология ва тилларни ўқитиш (мумтоз шарқ тиллари) таълим йўналиши талабалари томонидан “Шарқ мамлакатлари тарихи, маданияти ва миллий таомлари” мавзусидаги тадбир ўтказилди. Унда,

🔹Энг яхши шеър ижроси,
🔹Энг яхши каллиграфия иши;
🔹Энг яхши саҳна кўриниши;
🔹Энг яхши либослар;
🔹Энг яхши шарқ мамлакатлари таом ва ширинликлари;
🔹Энг яхши қўшиқ ижроси;

номинацияларида ўзларининг мустақил ижодий ишлари билан қатнашишди. Унда талабалар ўзлари тайёрлаган шарқ мамлакатлари таомлари, ширинликлари ва шарқ миллий либослари кўргазмасини ўтказишди.

✅ Тадбирда талабаларнинг чиқишларини баҳолаб бориш ва уларни тақдирлашда YANGI ASR UNIVERSITETI маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Бахтиёр Ишанжанов, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Дилмурод Маматов, филология ва тилларни ўқитиш кафедраси мудири Ҳайдархон Йўлдошхўжаев, араб тили ўқитувчиси Руқия Абдуллаева, GRAND TALIMнинг хорижлик араб тили ўқитувчиси Муҳаммад Абдулазиз ҳамда университетнинг бошқа профессор ўқитувчилари иштирок этишди.

Жуда қизиқарли, рангбаранг ва мазмунли ўтган тадбир якунида фаол иштирокчилар ташаккурнома билан тақдирланишди.

14/12/2023

Янги лойиҳа

🎓Танишинг: YANGI ASR sadosi радиоси

YANGI ASR UNIVERSITETI талабалари ҳаётидан ҳикоя қилувчи, қизиқарли воқеа-ҳодисалар, кун янгиликлари ва университет янгиликларидан хабардор қилиб борувчи YANGI ASR sadosi радиоси ташкил этилди.

Бунинг учун YANGI ASR sadosiнинг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлишни таклиф этамиз. Университет радиоси фаолиятини бошлаганига бир ой бўлди. Ҳали ҳаммаси олдинда.

✅ Радиобошловчи ўз вақтида радио соҳасида фаолият юритган университет ходимаси ва талабаси Нигора Мирзаева бўлади.

Асосий мақсадларимиздан бири, талабаларнинг вақтларини мазмунли ташкил этиш ва университет ҳаётидаги иштирокларини кенгайтиришдан иборат.

✅Талабалар ўзларининг шеър, монолог, қизиқарли ва фойдали маълумотлар каби мустақил ижод намуналарини бошқа тенгдошлари билан баҳам кўрмоқчи бўлсалар, марҳамат YANGI ASR sadosi хизматга тайёр. Шунингдек, радиобошловчи билан боғланиш учун га мурожаат қилишингиз мумкин.

Радиода қизиқарли фактлар тақдим этиб борилади, викториналар, савол-жавоблар ўтказиб борилади. Интервью рукнида эса профессор-ўқитувчилар, талабалар билан турли мавзуларда суҳбатлар ўтказилади.

Радиоэшиттиришлар янада қизиқарли ва фойдали бўлишида таклифларингиз ва ўз иштирокингиз билан ҳисса қўшинг. Илмингиз зиёда бўлсин.

Аъзо бўлинг👉

Photos from Yangi Asr Universiteti's post 06/12/2023

Қизиқарли танловлар

🎓YANGI ASR UNIVERSITETI филология ва хорижий тиллар (инглиз тили) таълим йўналиши инглиз тили кафедраси томонидан ташкил этилган

Public Speaking Competition 2023 - Нотиқлик танлови 2023 ўтказилди.

Ушбу танлов талабалар учун инглиз тилида омма олдида нутқ сўзлаш қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган эди.

Тадбирда YANGI ASR UNIVERSITETI ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Дилмурод Маматов ва университет инглиз тили ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди. Унда, етакчилик ва жамоавий иш муносабатлари, таълимда технологиянинг ўрни, ижобий фикрлаш кучи ва
ижтимоий тармоқларнинг жамиятга таъсири каби мавзулар муҳокамаси бўлиб ўтди. Танлов якунида сертификатлар тақдим этилди.

Танловга халқаро бўлимнинг 5 нафар ходими ҳакамлик қилди. Талабалар турли мавзуларда 5 минутлик нутқ сўзлашди. 1 - раундда иштирок талабалардан тўплаган балларига кўра, 2-раунд учун 10 талаба саралаб олинди.

🎓Танловнинг 2 -раундига ўтган иштирокчилар:
1. Юсупова Нозима - 358
2. Мирваҳобова Диёра - 346
3. Неъматуллаева Дилрабо - 343
4. Комилова Сарвиноз - 306
5. Мадиев Мужоҳиддин - 292
6. Саидаҳмадова Шаҳзода - 288
7. Абдуллаева Зарина - 284
8. Расулова Дурдона - 264
9. Шарифжонова Машҳура - 264
10. Халилова Файёза - 259

📚Танловнинг 2-раунди кейинги ҳафта соат: 13:30 да бўлиб ўтади.

Унда YANGI ASR UNIVERSITETI профессор-ўқитувчилари, талабалари, ота-оналар ва халқаро бўлим ҳакамлари иштирок этадилар.

Photos from Yangi Asr Universiteti's post 28/11/2023

Халқаро алоқалар

🎓Талабалар Бишкекда ўтган халқаро тадбирда иштирок этишди

2023 йилнинг 17-24 ноябр кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Erasmus+ Collective Memories for Democratic Values лойиҳаси тадбири бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 7 давлатидан 35 нафар талаба қатнашди.

YANGI ASR UNIVERSITETIнинг филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши 2-курс талабалари Умид Нуриддинов ва Дилрабо Неъматуллаева ушбу тадбирда иштирок этиб қайтишди.

Лойиҳа Европа (Венгрия, Словакия ва Литва) ва Осиё (Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Мўғулистон) ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда ёшлар иштирокини оширишга қаратилган.

Умид Кулижанов, тиллар кафедраси мудири.

Photos from Yangi Asr Universiteti's post 24/11/2023

Аёл - жамият кўзгуси, миллат тарбиячиси

🎓“Оила ва жамиятда олима аёлларнинг ўрни” мавзусида семинар ўтказилди

Мамлакатимизда аёлларга бўлган муносабат ўз тарихий илдизларига эга. Аждодларимиз доимо аёлларни қадрлашга, уларга нисбатан ҳурмат ва иззатда бўлишга даъват этишган. Маърифатпарвар олим Абдулла Авлоний “Қизлар билим олишга ҳаммадан кўпроқ интилишлари лозим, зеро, бу билимлар билан улар келажак авлодни тарбиялайдилар”, деб ёзган эди. Дарҳақиқат, уларнинг бугунги фаолияти ҳам давлатимиз эътиборида.

Кеча YANGI ASR UNIVERSITETI профессор-ўқитувчилари ва талаба қизлари учун “Оила ва жамиятда олима аёлларнинг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда, таклиф этилган қуйидаги меҳмонлар иштирок этишди ва муҳим мавзуларда сўзлашди:

1. Халилова Маъмура Файзуллаевна, Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги масъул ходимаси;
2. Маткаримова Нилуфар Боқижоновна, Ёшлар ишлари агентлиги Марказий аппарати бош мутахассиси;
3. Қаҳҳорова Забаржад Абдурасуловна, “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси, халқаро грантлар ғолиби;
4. Арифходжаева Луиза Фарҳодовна, “Келажак лидерлари” клуби фахрли аъзоси ;
5. Анварбекова Чаросхон, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, Беруний давлат стипендияси соҳибаси, Ўзбекистоннинг энг иқтидорли топ-100 талабаларидан бири, Бутунроссия истеъдодлилар танлови ғолибаси.

Семинар якунида университет маъмурияти меҳмонларга миннатдорчилик билдирди ва бундай фойдали учрашувлар давомий бўлишини тилади.

Photos from Yangi Asr Universiteti's post 23/11/2023

Тадбир

🇺🇿Юртимизда “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси асосида “Маънавият марафони” ўтказилмоқда

✅ Шу муносабат билан YANGI ASR UNIVERSITETIда Давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан “Мангу ҳилпира, Ўзбекистон байроғи” ижодий ишлар танлови эълон қилинган эди. Унда талабалар расм, иншо, шеър, мақола, аудио ва видео материаллар кўринишидаги ижодий ишлар билан қатнашиши мумкин эди.
Ижодий ишлар кўриги ўтказилди ва ҳайъат аъзолари томонидан ишлар сараланиб, ғолиблар белгиланди.
Ушбу танловда талабалардан,

🔹Тоирова Лайло - 1- ўрин,
🔹Холниёзов Абдуллоҳ - 2 -ўрин,
🔹Каромиддинова Мақсуда - 3-ўринларни эгаллашди.

Ғолиблар YANGI ASR UNIVERSITETI ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Дилмурод Маматов томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Photos from Yangi Asr Universiteti's post 29/09/2023

Устозларимиз соғ бўлишсин!

Барчамизга аёнки, юртимиз фарзандларини баркамол ва маърифатли бўлиб етишишида муаллимларнинг хизматлари беқиёс. Юртимизда ҳар йили 1 октябр куни «Устозлар ва мураббийлар куни» деб белгиланган бўлиб, шу куни халқимиз байрам қилиб, устозларга кўпроқ эҳтиром кўрсатади, дилларига хурсандчилик бахш этишга интилади.

🙂 YANGI ASR UNIVERSITETIда талабалар Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан эрталабдан устозларни ўзига хос тарзда қаршилашди. Муассаса эшигидан киришлари билан уларга пешвоз чиқиб самимий тилаклар билдиришди, табриклашди ва кичик совғалар улашишди.

Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сиз томон устоз деб боққан.

Photos from Yangi Asr Universiteti's post 19/09/2023

Эълон

🎓YANGI ASR UNIVERSITETIда чегирмалар давом этади:
Энди тарих таълим йўналишига ҳам 20 % чегирма!

Филология ва тилларни ўқитиш ўзбек тили, турк тили, хитой тили ва рус тили таълим йўналишларида 20% чегирма эълон қилган эдик. Энди унга тарих (хорижий шарқ мамлакатлари) таълим йўналиши ҳам қўшилди.

Контракт тўловларидаги салмоқли енгилликдан фойдаланинг ҳамда вақтдан ютинг. Талаба бўлинг, келажагингиз учун пойдевор қўйинг!

✅Ариза топшириш учун ҳавола: https://yangiasr.uz/uz/cv

Photos from Yangi Asr Universiteti's post 12/09/2023

Эълон

🎓YANGI ASR UNIVERSITETIда чегирмалар!

Филология ва тилларни ўқитиш ўзбек тили, турк тили, хитой тили ва рус тили таълим йўналишларида ўқиш истагидаги юртдошларимизга 20 % чегирма эълон қиламиз. Контракт тўловларидаги салмоқли енгилликдан фойдаланинг ҳамда вақтдан ютинг.
Кейинги йилни кутманг ва қулай имкониятни қўлдан чиқарманг. Талаба бўлинг, келажагингиз учун пойдевор қўйинг!

✅Ариза топшириш учун ҳавола: https://yangiasr.uz/uz/cv

Photos from Yangi Asr Universiteti's post 04/09/2023

Таълим ва тараққиёт

YANGI ASR UNIVERSITETIда янги ўқув йили бошланди

🗓 Бугун 4-сентябр 2023/2024- ўқув йили бошланиши муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда университет жамоаси, талабалар, уларнинг ота-оналари ва кўплаб ҳамкорлар, меҳмонлар иштирок этишди.
Тадбирда GRAND TA’LIМ НТМ, YANGI ASR UNIVERSITETI ва GRAND мактаблари таъсисчиси Музаффар Саттиев сўз олди. Аввало бошланган янги ўқув йили билан табриклаб, барчани Мусатақиллигимизнинг 32 йиллиги билан барчани муборакбод этди ва Ватанимиз Ўзбекистон барча соҳаларда эришаётган улкан ютуқларни айтиб ўтди. Сўнгра, муассаса томонидан таълим соҳасида 15 йиллик тажриба маҳсули сифатида боғча, мактаб ва университет кўринишида узлуксиз таълим йўлга қўйилганини баён қилди. Сўзининг якунида университет жамоасига, ўқитувчи-профессорлар ва талабаларга янада юксак марралар ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.

Сўнгра университет ректори Қобилжон Зоҳидов сўз олиб, янги қабул қилинган талабаларни олий таълим даргоҳига қадам қўйганлари билан табриклади. Таълим соҳасида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини, хусусан хорижий тилларни ўрганиш, педагогика ва ахборот технологиялари йўналишларидаги таълимга ва умуман, юртимиз йигит-қизларини билимли ва етук мутахассислар бўлиб етишишлари учун яратилаётган шароитларни сўзлаб берди.

Талабалар тайёрлаган саҳна кўринишлари, талабалар ва жажжи болажонлар ижро этган шеър, қўшиқлар ушбу тадбирга чирой ва мазмун берди.

Бобур Аҳмад

01/09/2023

Ректор минбари

🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами муборак бўлсин!

Ассалому алайкум азиз юртдошлар, ҳурматли ўқитувчи-профессорлар ва талабалар! Сизларни YANGI ASR UNIVERSITETI жамоаси ва шахсан ўзим номимдан "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун" шиори остида ўтаётган Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги байрами билан самимий табриклайман. Янги Ўзбекистон бу янги имкониятлар ва янги марралар демак.

Фурсат асносида, ушбу 2023/2024 - ўқув йилида YANGI ASR UNIVERSITETIга ўқишга қабул қилинган илмга чанқоқ йигит ва қизларимизни талабалик билан табриклайман ва келажакда улкан муваффақиятлар тилайман. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган олий таълим даргоҳи сиз азизларни Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассислар бўлишингизда доимо изланиш ва ҳаракатда бўлади.

Сизларга, оила аъзоларингизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман! Юртимиз гуллаб яшнасин, Мустақиллигимиз бардавом бўлсин!

Қобилжон Зоҳидов, YANGI ASR UNIVERSITETI ректори.

Want your school to be the top-listed School/college in Tashkent?

Click here to claim your Sponsored Listing.

Location

Telephone

Address


Chilonzor
Tashkent