30/03/2024
🇺🇿«ILM STANDART» компанияси ва Стандартлаштириш ва сифатни бошқариш илмий-маслахат маркази томонидан Беларусь Республикаси Гигиена илмий-амалий маркази (НПЦГ) билан ҳамкорликда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва инсон ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлашнинг қуйидаги йўналишлари бўйича бепул тренинг (давра суҳбати) ўтказилди:
1. "Лаборатория фаолиятини ташкил этиш". Маърузачи: Шарамков В.А. - лаборатория иши ва СМТни ривожлантириш бўйича директор ўринбосари.
2. "Истеъмол товарларини тадқиқ қилишнинг хроматографик усуллари. Модел мухитлар. Ёпиқ хоналар ҳавоси. Учувчи компонентларни таҳлил қилиш". Маърузачи: Крымская Т.П. - Хроматографик тадқиқотлар лабораторияси мудири.
3. "Меҳнат тиббиёти: хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва ходимларнинг соғлиғини сақлашнинг асосий йўналишлари". Маърузачи: Николаева Е.А. - Меҳнат гигиенаси лабораторияси мудири
4. "Кимёвий моддалар ва уларнинг аралашмаларининг инсон саломатлиги учун токсиклиги ва хавфини баҳолаш". Маърузачи: Грынчак В.А. – Амалий токсикология ва тиббий буюмлар хавфсизлиги лабораторияси мудири, т.ф.н.
Тренингда турли синов лабораториялари, санитария-эпидемиология хизматларининг 50 дан ортиқ мутахассислари ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқитувчилари иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Шунингдек Тошкент кимё-технология институтининг корхона ва таълим ташкилотлари билан ишлаш бўйича проректори А. Н. Шернаев ҳам тадбирда иштирок этиб, тингловчиларга институт таълим жараёнида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
A. Шернаев ва В. Шарамков иштирокида Гигиена илмий-амалий маркази, Тошкент кимё-технология институти ва “ILM STANDART” компанияси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.