Oliy Ma'had

Oliy Ma'had Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti rasmiy sahifasi

 #Янгиликлар  #Хотира🎤Тошкент ислом институти собиқ ректори Муҳаммад Латиф Жуман роҳимаҳуллоҳнинг хотира тадбири бўлиб ў...
20/09/2026

#Янгиликлар #Хотира

🎤Тошкент ислом институти собиқ ректори Муҳаммад Латиф Жуман роҳимаҳуллоҳнинг хотира тадбири бўлиб ўтди

🔹Бугун,19 сентябрь куни «Ҳилол-Нашр» нашриёти биносида Устоз Муҳаммад Латиф Жуман роҳимаҳуллоҳнинг хотира тадбири бўлиб ўтди. Ушбу хотира тадбирида юртимизнинг пешқадам устозлари, илм-аҳллари ва қори домланинг яқинлари билан биргаликда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров бошчилигида институт устозлари ҳам қатнашди.

🔹Бугунги хотира тадбирда ўзининг мазмунли нутқи билан қатнашган Уйғун домла Ғафуров юртимиз ва яқин ўтмишдаги улуғ уламоларнинг ҳаёт йўлига тўхталиб ўтиб, қуйидаги фикрларни тадбирга йиғлганларга айтиб ўтдилар:

▫️ Илм йўлидаги машаққатлар: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ва Мулла Муҳаммад Латиф домланинг совет давридаги оғир атеизм сиёсати, фитналар ва синовларга қарамай, ёшликдан илм олиб, 30 ёшларидаёқ раҳбарлик лавозимларида хизмат қилгани ёшларга катта ибрат экани таъкидланди.

▫️Фидокорона хизмат: Муҳаммад Латиф Жуман домла 1988 йили Тошкент ислом институти проректори, 1990 йилда эса ректор лавозимига тайинланади. 1992-1995 йиллар диний идоранинг таълим бўлими раҳбари сифатида фаолият юритган. У киши 1996 йили Тошкент ислом институти сиртқи бўлимига асос солиб, унга проректор этиб тайинланган.

Кейинчалик Чеченистонда (Кунта Ҳожи номидаги Ислом университетида) 11 йил давомида дарс бериб, мусофирчиликни енгиб, яна Ватанга қайтиб шогирдлар чиқаргани буюк фидойилик намунаси сифатида қайд этилди.

▫️Илм давомийлиги: Бугунги кунда устозларнинг фарзандлари — Абдулҳамид ва Абдулазиз домлалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Олий маъҳадда оталарининг хизматларини муносиб давом эттираётгани эътироф этилди.

▫️Шукроналик: Ҳозирги кунда тинч ва фаровон замонда, барча шароитлар яратилган даврда, жумладан, «Ҳилол нашр» нашриётида минглаб китоблар муҳайё этилганидан унумли фойдаланиб, илм олишимиз кераклиги урғуланди.

🔺 Тадбир сўнгида Қуръони карим тиловат қилиниб, юрт тинчлиги, юртимизда етишиб чиққан уламолар, дин пешволари ҳамда Устоз Муҳаммад Латиф Жуман роҳимаҳуллоҳнинг ҳақларига дуои хайрлар қилинди.

ТИИ Матбуот хизмати

19/09/2026

Ўзбекистонда диний-маърифий таълим соҳасидаги ислоҳотлар юқори босқичда

🎙Уйғун домла Ғафуров, Тошкент ислом институти ректори

🎙Илҳом Бекмирзаев,

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси проректори

🎙Ғайрат Расулов,

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси декани

18.09.2026
🖥Manba: “Sevimli” telekanali

 #Янгиликлар🔺Тошкент ислом институтида Республика фан олимпиадасининг саралаш босқичи ўтказилдиТошкент ислом институтида...
19/09/2026

#Янгиликлар
🔺Тошкент ислом институтида Республика фан олимпиадасининг саралаш босқичи ўтказилди

Тошкент ислом институтида талабаларнинг билим ва салоҳиятини юксалтириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика олий таълим муассасалари орасида фан олимпиадасининг 2026–2027-ўқув йили учун биринчи саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда “Ижтимоий фанлар ва Тиллар” кафедраси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур жараёнда бакалавриат ва магистратура босқичининг араб ва инглиз тиллари йўналишлари бўйича энг фаол 30 нафар талаба ўзаро беллашди.
Саралаш имтиҳонлари талабаларнинг назарий билимларини баҳолаш билан бирга, тилни амалиётда қўллаш, матнни англаш ва мустақил фикрлаш кўникмаларини синовдан ўтказди:
Инглиз тили йўналиши иштирокчилари махсус тест синовларини топширдилар;
Араб тили йўналиши талабалари эса тинглаб тушуниш, ёзма нутқ ҳамда грамматик таҳлил қилиш вазифаларини бажардилар.
Бундай интеллектуал мусобақалар ёшларнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштириши, хорижий манбалар билан ишлаши ҳамда халқаро илмий-маърифий алоқаларда фаол қатнашиши учун муҳим пойдевор ҳисобланади.
Саралаш натижаларига кўра Республика босқичида Тошкент ислом институти шарафини ҳимоя қиладиган иқтидорли ёшлар саралаб олинди. Барча иштирокчиларга кейинги босқичларда улкан зафарлар тилаймиз!

 #ЯнгиликларТошкент ислом институтида Республика фан олимпиадасининг саралаш босқичи ўтказилдиТошкент ислом институтида ...
19/09/2026

#Янгиликлар
Тошкент ислом институтида Республика фан олимпиадасининг саралаш босқичи ўтказилди

Тошкент ислом институтида талабаларнинг билим ва салоҳиятини юксалтириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика олий таълим муассасалари орасида фан олимпиадасининг 2026–2027-ўқув йили учун биринчи саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда “Ижтимоий фанлар ва Тиллар” кафедраси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур жараёнда бакалавриат ва магистратура босқичининг араб ва инглиз тиллари йўналишлари бўйича энг фаол 30 нафар талаба ўзаро беллашди.
Саралаш имтиҳонлари талабаларнинг назарий билимларини баҳолаш билан бирга, тилни амалиётда қўллаш, матнни англаш ва мустақил фикрлаш кўникмаларини синовдан ўтказди:
Инглиз тили йўналиши иштирокчилари махсус тест синовларини топширдилар;
Араб тили йўналиши талабалари эса тинглаб тушуниш, ёзма нутқ ҳамда грамматик таҳлил қилиш вазифаларини бажардилар.
Бундай интеллектуал мусобақалар ёшларнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштириши, хорижий манбалар билан ишлаши ҳамда халқаро илмий-маърифий алоқаларда фаол қатнашиши учун муҳим пойдевор ҳисобланади.
Саралаш натижаларига кўра Республика босқичида Тошкент ислом институти шарафини ҳимоя қиладиган иқтидорли ёшлар саралаб олинди. Барча иштирокчиларга кейинги босқичларда улкан зафарлар тилаймиз!

   🕌«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат» мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди🎤 Сентабр – Ислом тарихи ва си...
18/09/2026

🕌«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат» мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди

🎤 Сентабр – Ислом тарихи ва сийрат фани ойлиги муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти вакиллари «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлишди.

Ташриф давомида институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ёқуб домла Бухарбоев, «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси мудири Юсуф домла Абдурахимов ҳамда кафедра катта ўқитувчиси Абдулазим домла Саидаҳмедов иштирок этдилар.

🎤Учрашув давомида Ёқуб домла Бухарбоев — Ислом тарихи ва сийрат фани ойлигининг мазмун-моҳияти ҳамда ёшларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибратли ҳаётлари ва гўзал ахлоқларидан сабоқ олиш руҳида тарбиялаш муҳимлиги ҳақида гапирди.

Абдулазим домла Саидаҳмедов эса «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат» мавзусида маъруза қилиб, У зотнинг ҳаётлари, суннатлари ва муҳаббатнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳамда сийрат илмини чуқур ўрганиш ҳақида сўз юритди.

🎤Ташрифнинг асосий жиҳатлар:

Сийрат фани ойлигининг мазмун-моҳияти ва ёшларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ахлоқи асосида тарбиялаш муҳимлиги таъкидланди.

Икки таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

А. Саидаҳмедов томонидан талаба қизларга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат» мавзусида маъруза қилинди.

📚 Тадбир сўнггида А. Саидаҳмедовнинг муаллифлигидаги «Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганмисиз? (Макка ва Мадина даври)» китоби ўқитувчи ва талабаларга совға қилинди.

🗣QIMOR ILLATDAN QANDAY QUTILISH MUMKIN?

🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

 #Янгиликлар Шайх Алижон қори Тошкент ислом институти талабаларига илк дарсни ўтдиТошкент ислом институтида таҳсил олаёт...
17/09/2026

#Янгиликлар

Шайх Алижон қори Тошкент ислом институти талабаларига илк дарсни ўтди

Тошкент ислом институтида таҳсил олаётган талабалар учун муҳим ва қувончли воқеа бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли институт биринчи босқич талабалари учун илк дарс машғулотини ўтказди.

Машғулотни институтининг Ўқув ишлари бўйича проректори Жаҳонгир домла Рўзиев кириш сўзи билан очиб бериб, Қуръон илмини ўрганиш ва унга амал қилишнинг фазилатлари ҳақида тўхталиб ўтди ҳамда меҳмон устозни илиқ қарши олди.

Дарс машғулотнинг асосий қисмида Шайх Алижон қори томонидан муқаддас Каломуллоҳнинг Аҳқоф сураси 8–14-оятлари қироат қилиниб, уларнинг тажвид қоидалари асосида чуқур таҳлили ва шарҳи берилди. Талабалар Қуръонни хатосиз, қоидаларга тўлиқ амал қилган ҳолда ўқиш сир-асрорларини таниқли Устознинг ўз оғизларидан эшитиш ва ўзлаштириш имконига эга бўлишди.

Бу каби дарслар давомий бўлиб, бўлажак имом-хатиблар ва диний соҳа ходимларининг илмий ҳамда амалий салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

ТИИ Матбуот хизмати

Address

Tashkent

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Oliy Ma'had posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The School

Send a message to Oliy Ma'had:

Shortcuts

Share