Нодавлат мактабларда ҳам болалар 7 етти ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади
Shavkat Xo‘jaqulov
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi matbuot kotibi
Cохта ОТМларга алданиб қолманг!
Айрим ташкилотлар яқинда лицензия оламиз, деб талаба йиғмоқда.
09/03/2022
Таълим инспекциясига «Директор ўринбосари ёки туман халқ таълими бўлими адашиб бу йилги аттестацияга ҳужжатларимни юбормабди!Сертификатим қачон келади ?
Тестдан ўтганимизга 2 ой бўлдику. Сертификатимни беришмаяпти. Сертификатимни бошқага бериб юборишибди» деган мурожаатлар бўлиб турарди.
Қоғоз сертификатлар айрим ҳолларда коррупция ва фирибгарликка ҳам сабаб бўлаётганди. Бу муаммога барҳам берилди. Энди ўқитувчи ўзи http://pedkadr.tdi.uz/ сайти орқали ҳужжат топшира олади. Ёки Давлат хизматлари маркази орқали юбориш мумкин. Сертификат ҳам QR қўйилган ҳолатда шахсий кабинетига юборилади.
Илк электрон сертификатлар фаолияти давомида ютуқларга эришгани учун аттестацияга жалб қилинмасдан тўғридан-тўғри тоифа олган педагогларга юборилди.
Айтганча мен тест еча олмасан ҳам яхши дарс бераман зўр ишлай дейдиганлар учун кенг имкониятлар йўли очилган. Марҳамат ўзингиз ёки ўқувчиларингиздан бири танловларда иштирок этиб ғолиб бўлсангиз тест ечмай тоифа оласиз. Сертификат олган ўқитувчиларни чин кўнгилдан табриклайман. Улар тестда иштирок этган тақдирда ҳам бемалол ўта олишарди деб ўйлайман.
https://uza.uz/uz/posts/malaka-toifasi-boyicha-ilk-marotaba-elektron-sertifikatlar-tarqatildi_353174
Малака тоифаси бўйича илк маротаба электрон сертификатлар тарқатилди Ҳукумат қарори билан 2021 йил педагог кадрларга қоғоз шаклдаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амал
08/03/2022
❗️БИЗ ТАЪЛИМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!!! (педагоглар аттестацияси мисолида)
👉 Таълим инспекцияси томонидан педагог кадрлар аттестацияси жараёнида коррупцияни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилган?
👉 Ушбу жараёнда таъмагирлик ҳолатларига дуч келганда педагоглар қандай йўл тутишлари лозим?
🔰 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан тайёрланган ушбу видео орқали юқоридаги каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Янгиликлар 24 | Таълим соҳасида коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
Taʼlim inspeksiyasi faoliyatidagi haftaning eng muhim voqealari | 15–19.11.2021
Мактаблар ёки олий таълим муассасалари рейтинги эълон қилишда хабарларимизни қайта-қайта текшириб кейин эълон қиламиз. Чунки бир техник хато яъни мактаб сони ўзгариб қолиши, вилоятлар ёки туманлари ўрни ўзгариб кетиши яхши оқибатга олиб келмайди. Ўзи рейтинг кўп муҳокама қилинадиган мавзу.
Навбахор Каримова илк маротаба аниқланган 100 фоиз мактаблар рейтинги ҳақида инспекциясига келиб ярим соатлик «Махсус репортаж» тайёрлаганларида кузатиб туриб анча нарса ўргандик.
Опа ўзига ва атрофдагиларга талабчанлиги, рейтингдек мураккаб мавзуни биринчи ёритишлари бўлсада мезонлар ва бошқа жиҳатлари билан батафсил танишиб чиққанларига ҳамда энг долзарб саволларни берганлари ходимларимизни ҳам қойил қолдирди. Репортажда мураккаб мавзу содда тилда, халқчил қилиб батафсил ёритиб берилган.
Инспекция катта залида тасвирга олиш жараёнида опа савол бериб гапираётган пайтлари, шу атрофдан ўтиб кетаётган ходимларимиз «Залда телевизор кўряпсизларми ? Овози келяптику? деб сўраб қолишди. Опани овозлари ҳаммани қулоғига ўрганишиб, ўзига хос бренд бўлган )))
Опа соғ-саломат бўлинг. Ҳамкорликдан жуда хурсанд бўлдик.
Умуман ўзи инспекцияни омади келган бизни ёритадиган журналистлар барчаси ўз ишини усталари
Taʼlim inspeksiyasi faoliyatidagi haftaning eng muhim voqealari | 8–13.11.2021
Taʼlim inspeksiyasi faoliyatidagi haftaning eng muhim voqealari | 1–5.11.2021
2021 йилги педагоглар аттестацияси якунлари бўйича видеобаёнот
Таълим инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақуловнинг 2021 йилги педагоглар аттестацияси якунлари бўйича қилган видеобаёноти орқали қуйидаги саволларга жавоб олишингиз мумкин.
🔹 00:08 2021 йилда қанча педагог малака (тоифа) аттестацияларига жалб қилинди?
🔹 00:32 Малака (тоифа) аттестацияларини ўтказиш учун қандай шароитлар яратилган?
🔹 00:50 Аттестацияга жалб қилинган педагоглар жараёнларда қандай натижа кўрсатмоқда?
🔹 01:26 Жорий йилда қайси вилоятлар энг юқори ва қайси вилоятлар энг паст натижа кўрсатган?
🔹 01:40 Педагог кадрлар аттестацияси ҳақидаги маълумотлар базасида қанча ўқитувчи ҳақидаги маълумотлар жамланган?
Click here to claim your Sponsored Listing.
Location
Category
Contact the school
Website
Address
Tashkent