10/02/2022
Бугун, 2022 йил 10-феврал куни Оқолтин тумани халқ таълими бўлими мудири О.Қ.Гаймназаров тумандаги
2-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди ва туманда биринчи бўлиб С1 даражадаги Халқаро сертификатни қўлга киритишга муваффақ бўлган мазкур мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Болтабоева Мафтуна Махмуд қизини 2000000 сўмлик таълим ваучери билан, мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Нурмуратов Фарход Рустамовични эса Халқ таълими тизимида баркамол ёш авлодни таълим тарбиясидаги самарали меҳнат фаолияти, хорижий тиллар фан ойлиги доирасида Республика ўқув-амалий семинарини ўтказишдаги алохида фаоллиги учун туман ХТБнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.