13/12/2025
🎉 ҚУТЛАЙМИЗ! ИЛМИЙ ЮТУҚ БИЛАН! 🎉
Республика ўрта тиббиёт ва фармасевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Самарқанд филиали жамоаси учун яна бир қувонарли ва фахрли янгилик!
Марказимиз ходималари —
🔹 Савринова Ҳавасмоҳ,
🔹 Умарова Ҳилола,
🔹 Собирова Мунира
томонидан тайёрланган “THE TRANSITION TO ELECTRONIC LIBRARIES IS A PRIORITY FOR MODERNIZING THE HEALTHCARE EDUCATION SYSTEM” мавзусидаги илмий мақола нуфузли INTERNATIONAL JOURNAL OF MEDICAL SCIENCES халқаро журналида чоп этилди.
Мазкур мақолада соғлиқни сақлаш таълим тизимини модернизация қилишда электрон кутубхоналарга ўтишнинг аҳамияти, рақамли ресурсларнинг таълим сифатини оширишдаги ўрни, тиббиёт ходимларининг касбий ривожланишида замонавий ахборот технологияларининг таъсири илмий асосда ёритиб берилган.
Бу ютуқ нафақат муаллифларнинг, балки бутун Самарқанд филиалининг илмий салоҳияти, изланувчанлиги ва замонавий таълимга интилувчанлигининг ёрқин исботидир. Халқаро миқёсда эътироф этилган журналда мақола чоп этилиши марказимиз нуфузини янада ошириш билан бирга, тиббиёт таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.
Муаллифларни ушбу катта ютуқ билан самимий табриклаймиз! Илмий фаолиятингизда муваффақият, янги ғоялар ва халқаро даражадаги яна кўплаб мақолалар тилаймиз!
👏 Фахрланамиз сизлар билан!
📚 Илм — тараққиёт пойдевори!