29/04/2022
Ellikqal'a Yangiliklari | Расмий канали:
Ёшларни маънавиятини ривожлантириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича туманда ёш авлодни китоб ўқишга ўргатиш, маънавий ибрат бўлиб хизмат қила оладиган, миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда хал қилувчи ахамиятга эга бўлган урф-одатларимиз, миллий қадриятларимизнинг таъсирчанлигини китоб ўқиш орқали кўчайтириш, аҳоли, оилаларда, мактабгача таълим муассасаларида, мактабларда, касб-хунар мактабларида таълим олаётган ёшлар орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш бугуннинг долзарб вазифаларидан биридир. Албатта бу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан бошланган 5 та ташаббуснинг туртинчи ташббусида аниқ келтирилган.
Айни дақиқаларда Элликқалъа туманидаги 22-сонли умумтаълим мактабида, Ажиниёз номидаги Нукус педогогика институти ҳамда 22-сонли умумтаълим мактаби ҳамкорликда мактабда “Китобхонлик мушоираси” танлови ўтказилмоқда. Танлов мактаб ўқувчилари орасида ўтказилмоқда. Танлов доирасида югуруш бўйича спорт мусобақалари ҳам бўлиб ўтди. Ғолиб бўлган ёшлар ва жамоалар фаҳрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирланди. Китобхонлик танлови айни дақиқаларда давом қилмоқда.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бугун 22-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган "Китобхонлик мушоираси" танлови ғолибларига Ажиниёз номидаги Нукус педогогика институти раҳбарияти томонидан диплом ва совғалар топширилди