21/10/2023
Чортоқ туманидаги 48-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби. Унда қутлуғ санага бағишланган тадбир чинакам адабиёт байрами, маънавият шодиёнасига айланиб кетди. Ўқувчиларнинг истеъдоди, иқтидори, мутафаккирлар ижодидан тортиб, аждодларимиз сиймосидаги чиқишлари ҳаммани ҳайратга солган бўлса, ижодкорлар Қамбар Ҳайдар, Иброҳим Маҳкамов, "Мактабгача ва мактаб таълими таҳлилчиси" газетаси бош муҳаррири Саидолим Абдураҳмонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чортоқ тумани бўлинмаси раҳбари Файзулла Баҳодиров, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими шўъба мудири Гулбаҳор Ғофурова қадим ва кўҳна тилимиз тарихи, Урхун Энасой битикларидан бугунги тараққиёт давригача туркий тил, она тилимиз рўбару бўлган синовлар, тўсиқлар, улардан омон ўтиб зийнатланиши билан боғлиқ қимматли манбалар, маълумотлар маърифат даргоҳига тумандаги барча умумтаълим масканларидан жам бўлган устозлар, меҳмонлар учун аҳамиятли бўлди.