14/05/2026
Imom Faxriddin ar-Roziy madrasasi
o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi
14/05/2026
15/01/2026
Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз аъзолари!
📢 Февраль ойи учун сизлар учун айни муддао янгилик!
Имoм Фахриддин ар-Розий номидаги ўрта махсус ислом билим юртида араб тилини пухта ўрганишни истаганлар учун 6 ойлик “Араб тили грамматикаси” курсига қабул бошланди.
📚 Ушбу курс орқали сиз:
— араб тили грамматикасини тизимли ва осон услубда,
— мутахассис устозлардан тахсил оласиз
⏳ Шошилинг, жойлар сони чекланган!
📞 Батафсил маълумот учун телефон:
+998 95 623 33 43
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
14/12/2025
#тақдимот
📚 Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртида китоблар тақдимоти бўлиб ўтди
✅ Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртига Тошкент ислом институти ўқитувчилари сийрат фани устози Абдулазим домла Зиёуддин ҳамда ҳадис фани ўқитувчиси Баҳодиржон домла Аъзамовлар ташриф буюрдилар.
✅ билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқодиров ушбу устозлар фаолияти тўғрисида талабаларга маълумот берди.
✅ Сўнгра устоз Баҳодиржон домла Аъзамов билим юрти устоз ва талабаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг чоп этилаётган адабиётлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар ҳамда устоз Абдулазим домла Зиёуддин томонидан шайх Муҳаммад Хузарийнинг “Нурул яқин” Макка ва Мадина даврига оид академик таржима китоблари ҳақида тўхталиб ўтди... Батафсил
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
🌐 |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг
04/09/2025
📚 Янги китоблар ҳадя қилинди!
Ислом билим юртимиз кутубхонаси янада бойиди. Ҳомийларимиз томонидан араб тилига оид “Ал-Луғотул Аробия” номли 55 тўплам китоб ҳамда “Турон фанлари фахрий академияси” академиги Раҳимберган Сапаев томонидан “Ислом — кўрсатма, ҳидоят, раҳмат” номли 9 дона китоб ҳадя қилинди.
Бу асарлар талабаларимизнинг илм олиш жараёнида араб тилини чуқурроқ ўрганиши, ислом таълимотидан тўғри йўл ва нурли сабоқ олишида муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
🤲 Аллоҳ таоло ҳомийларимизнинг умрларига барака, ризқларига кенглик ва авлодларига саодат ато этсин. Қилган хайрли ишларини қиёмат куни бошларига соябон қилсин!
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
03/09/2025
Мустақиллик дарсидан фото лавҳалар
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
03/09/2025
Ҳурматли устозлар, азиз талабалар!
Аллоҳ таолога ҳамд-санолар бўлсинки, яна бир бор янги ўқув йили остонасида жам бўлиб турибмиз. Бу саҳифа – сизлар учун янги имкониятлар, янги мақсадлар ва янги масъулиятлар демакдир.
Азиз талабалар!
Сизлар бу билим юртига тасодифан келган эмассиз. Ҳар бирингизнинг танловингиз – Аллоҳнинг иродаси, юртнинг ишончи ва ота-онангизнинг дуосидир. Шунинг учун ҳар бир кун, ҳар бир дарс ва ҳар бир илм сўзини катта қадрият деб билинг.
Имом Фахриддин ар-Розий номи билан аталган даргоҳда ўқиш — бу фақат билим олиш эмас, балки юксак маънавият, тоза ахлоқ ва кенг дунёқараш билан етишиш демакдир. Илмингиз фақат китоб саҳифаларида эмас, ҳаётингизда ҳам намоён бўлсин.
Сиздан юрт кутяпти, уммат кутяпти. Эртага масжидларда, мадрасаларда, турли соҳаларда илм ва маърифат билан хизмат қиладиган ёшлар — айнан сизларсиз. Шунинг учун ўзингизни тайёрланг, вақтни ғанимат билинг.
Янги ўқув йили барчамиз учун хайрли ва баракали бўлсин! Аллоҳ таоло зеҳнингизни ўткир, қалбингизни нурли, қадамингизни мустақим қилсин.
Илм – амалда намоён бўлсин, амал – халққа фойда олиб келсин!
Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси мудири
Давронбек домла Абдуқодиров
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
03/09/2025
Ҳурматли талабалар! Азиз ўғилларим!
Бугун сизлар учун янги саҳифа, янги йўл, янги имкониятлар эшиги очилди. Аллоҳ таолога ҳамд бўлсинки, сизлар илм даргоҳида — Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртида таҳсил олиш бахтига муяссар бўлдингиз.
Илм йўли осон эмас. У машаққат, сабр ва тинимсиз изланишни талаб қилади. Бироқ шу йўлни танлаган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Чунки илм – энг қимматли мерос, илм – инсонни юксалтирувчи нур, илм – умматнинг келажаги.
Шуни унутмангки, ҳар бир дарсингиз, ҳар бир ўқилган саҳифангиз — келажакдаги хизматингиздир. Бугун сиз ўқиган илм эртага юртга нур, элга суянч, халққа маърифат бўлади.
Сизлар — келажак имомлари, устозлари, зиёлилари. Сизларнинг қалбингиздаги ёруғлик қанчалик кучли бўлса, жамият ҳам шунчалик нурланади. Шу боис ўз устингизда тинимсиз ишланг, китобни дўст, илмни йўлдош қилинг.
Янги ўқув йилида сизларга куч-қувват, зафар ва Аллоҳ таолодан барака тилайман. Аллоҳ таоло илмингизни самарали, амалингизни қабул, қадамларингизни мустаҳкам қилсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили
Хайруллa домла Абдуллаев
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
03/09/2025
#тадбир
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2025-2026 ўқув йилининг бошланиши.
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
26/06/2025
27 июн - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни!
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасининг мамурияти барча оммавий ахборот воситалари ходимларини 27 июн - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин дилдан муборакбод этади!
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
|📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣
25/06/2025
🗣Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Қабул 2025” ҳақида маълумот бериш мақсадида қабул ҳайъати томонидан онлайн консультация бўлиб ўтади.
✅Онлайн консультация куннинг аввалида соат 10:00 дан 10:30 гача ва куннинг иккинчи ярмида соат 15:00 дан 15:30 гача бўлиб ўтади. Консультациямизни бизнинг телеграм ва инстаграм саҳифаларимизда онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин.
☎️Мурожаат учун: 55 602 24 44
97 466 00 40
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.
|📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣
Click here to claim your Sponsored Listing.
Location
Category
Contact the school
Telephone
Website
Address
Urgench
220100
Opening Hours
| Monday | 09:00 - 17:00 |
| Tuesday | 09:00 - 17:00 |
| Wednesday | 09:00 - 17:00 |
| Thursday | 09:00 - 17:00 |
| Friday | 09:00 - 17:00 |
| Saturday | 09:00 - 17:00 |