23/06/2026
🇺🇿🤝🇲🇳
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси ва вазир ёрдамчиси Мўғулистон Республикасига расмий ташриф буюрди.
Ташриф давомида Sut.UZ компанияси Мўғулистоннинг 7 та вилоятида ўз фаолиятини намоён қилди. Шунингдек, компания вакиллари Мўғулистон Қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда 7 та вилоят ҳокимлари билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувлар натижасида Sut.UZ компанияси Мўғулистонда фуқаролар ва ветеринария хизмати ходимларини чорвачилик ва деҳқончилик йўналишларида ўқитиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Ҳозирги кунда компания ходимлари Мўғулистонда ўз фаолиятини бошлаб, амалий ишлар олиб бормоқда.