25/01/2025
✨ Туманимиздаги 3-сонли маданият марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
➡️ Бугун, 3-ноябрь куни, туманимиздаги Ғ.Ғулом номли 3-сон маданият марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғи Ш.Шарипов, туман ҳокими ўринбосари С.Саидханов, Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгашининг котибияти мудири А.Каримов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
❗️Ушбу маданият маркази эскирган, таъмирталаб аҳволда эди. Бино 1960 йилда барпо этилган ва охирги марта 2013 йилда таъмирланган.
‼️ Маданият маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси туфайли капитал таъмирдан чиқарилди.
⚡️ Жорий “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг биринчи мавсумида 16та ташкилотлар қаторида 900 дан зиёд овоз билан ғолиб бўлиб, объектнинг капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига давлат бюджетидан 1,2 миллиард ажратилган эди.
Таъмирлаш ишлари давомида бинонинг фасад ва ички қисми таъмирланди, пойдевори мустаҳкамланди, муҳандислик тармоқлари тартибга келтирилди, томоша ва хореография заллари поллари янгиланди, ҳудуд ободонлаштирилди.
| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|