O'quvenergoqurilish NTM jamosi sizlarni kirib kelayotgan yangi yil bayrami bilan tabriklaydi
O'quvenergoqurilish
обучение более 60 профессий
повышение квалификации
профессиональная переподготовка
выдача удостоверения по специальностям
16/12/2019
16/12/2019
“ЎҚУВЭНЕРГОҚУРИЛИШ” НТМ ТИНГЛОВЧИЛАРИ УЧУН “МАСТЕР-КЛАСС” САБОҚЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги “Ўқувэнергоқурилиш” нодавлат таълим муассаcасида таълим олаётган тингловчилар учун соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича соҳа мутахассислари томонидан “мастер-класс” сабоқлари ўтказилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ташкил этилаётган “мастер-класс” машғулотлари назарий ва амалий билимларни қамраб олган бўлиб, махсус йўриқномалар асосида тингловчиларга ўргатилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ташкилоти мутахассиси К.Каримов томонидан тингловчиларга хизмат жараёнида кутилмаганда рўй бериши мумкин бўлган ҳолатлардан қатъи назар, ҳар қандай вазиятда ҳам уларга тайёр туришнинг муҳим аҳамияти, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш бўйича ҳар бир инсон билиши зарур бўлган беш асосий тамойил ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Тингловчиларни қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан тўлиқ жавоб берилди.
Навбатдаги “мастер-класс” машғулоти “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ижро аппарати 2-бўлим бошлиғи Ж.Арифбаев томонидан ўтказилди. Унда мутахассис томонидан иш фаолияти жараёнидаги ҳар қандай вазиятда юзага келиши мумкин бўлган турли турдаги фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш, тезкор эвакуацияни ташкил этиш юзасидан тегишли йўриқномалар асосида билим ва амалий кўникмалар берилди.
Шунингдек, таълим даргоҳи тингловчилари учун Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи А.Кенжақулов, бошлиқ ўринбосари Ж.Пўлатовлар томонидан “мастер-класс” ўқув-машғулоти ташкил этилди.
Соҳа мутахассислари томонидан турли даражадаги ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган хавфлар ва таҳдидларни барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш, ёнғин юзага келиши мумкин бўлган турли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш юзасидан тегишли тартибдаги йўриқномалар асосида назарий ва амалий билимлар берилди.
16/12/2019
“ЎҚУВЭНЕРГОҚУРИЛИШ” НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ БОШЛАНДИ
Маълумки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги соҳа ишчи-ходимларининг илмий-амалий билимини юксалтириш, хусусан, муҳандис-техник ходимларнинг малакасини ошириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Бу борада, замон талаблари асосида таъмирланган, илғор таълим технологиялари билан жиҳозланган бинода фаолият олиб бораётган “Ўқувэнергоқурилиш” нодавлат таълим муассасасининг муносиб ҳиссасини таъкидлаш зарур.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” йўналишида “Ўқувэнергоқурилиш” нодавлат таълим муассасасида тизимда фаолият юритувчи ГЭС ва корхоналарда меҳнат қилаётган жами 57 нафар тингловчилар учун (тест-режим асосидаги) ўқув жараёнлари бошланди.
Ўқув жараёнлари уч йўналишда, жумладан, “Гидротурбина қурилмаларини таъмирловчи чилангар” (13 нафар тингловчи), “Кўприксимон ва козловой кран машинисти” (34 нафар тингловчи) ҳамда “Пайвандчи” (10 нафар тингловчи) мутахассисликлари доирасида олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ўқув жараёнлари таълимнинг давлат стандартларига мувофиқ, ўқув режа ва дастурлар, техник воситалар, янги педагогик ва замонавий ахборот технологиялари ҳамда халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий билим кўникмаларини янгилаш ва ошириш, касблар бўйича қайта тайёрлаш ва малакаси ошириш доирасида ўтказилмоқда.
05/12/2019
01/12/2019
Click here to claim your Sponsored Listing.
Location
Category
Telephone
Website
Address
Opening Hours
| Monday | 09:00 - 17:00 |
| Tuesday | 09:00 - 17:00 |
| Wednesday | 09:00 - 17:00 |
| Thursday | 09:00 - 17:00 |
| Friday | 09:00 - 17:00 |