Madiyor Turdiyev

Madiyor Turdiyev

Share

Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Madiyor Turdiyev, Education, Bog'ishamol, Navoi.

Photos from Madiyor Turdiyev's post 06/12/2025

2-yil bo‘libdi...

-𝐃𝐨'𝐬𝐭𝐢𝐦, 𝐤𝐫𝐞𝐝𝐢𝐭𝐢𝐦𝐧𝐢 𝐲𝐨𝐩𝐬𝐚𝐦 𝐤𝐞𝐲𝐢𝐧 𝐝𝐚𝐯𝐨𝐥𝐚𝐧𝐚𝐦𝐚𝐧...

𝐁𝐮𝐱𝐨𝐫𝐨𝐝𝐚𝐧 𝐓𝐨𝐬𝐡𝐤𝐞𝐧𝐭𝐠𝐚 𝐦𝐢𝐣𝐨𝐳 𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐤𝐞𝐥𝐢𝐛, 𝐡𝐚𝐲𝐝𝐨𝐯𝐜𝐡𝐢𝐥𝐢𝐤 𝐨𝐫𝐭𝐢𝐝𝐚𝐧 𝐭𝐢𝐫𝐢𝐤𝐜𝐡𝐢𝐥𝐢𝐤 𝐪𝐢𝐥𝐚𝐲𝐨𝐭𝐠𝐚𝐧 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐝𝐨'𝐬𝐭𝐢𝐦 𝐝𝐨𝐢𝐦 𝐛𝐢𝐳𝐧𝐢𝐤𝐢𝐝𝐚 𝐪𝐨𝐥𝐚𝐫𝐝𝐢, 𝐚𝐲𝐨𝐥𝐢𝐦𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐭𝐨𝐠'𝐚𝐯𝐚𝐜𝐡𝐜𝐡𝐚𝐬𝐢 𝐛𝐨'𝐥𝐠𝐚𝐧𝐥𝐢𝐠𝐢 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐨𝐢𝐥𝐚𝐦 𝐡𝐚𝐦 𝐮𝐧𝐠𝐚 𝐨'𝐳 𝐚𝐤𝐚𝐬𝐢𝐝𝐞𝐤 𝐨'𝐫𝐠𝐚𝐧𝐢𝐛 𝐪𝐨𝐥𝐠𝐚𝐧 𝐞𝐝𝐢. 𝐘𝐮𝐫𝐚𝐠𝐢 𝐠𝐨𝐡𝐢𝐝𝐚 𝐨𝐠'𝐫𝐢𝐛 𝐪𝐨𝐥𝐚𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧𝐢𝐦𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐛𝐚'𝐳𝐚𝐧 𝐭𝐨𝐛𝐢 𝐪𝐨𝐜𝐡𝐢𝐛 𝐪𝐨𝐥𝐠𝐚𝐧𝐢𝐝𝐚 𝐝𝐚𝐯𝐨𝐥𝐚𝐧𝐠𝐢𝐧, 𝐝𝐞𝐛 𝐛𝐞𝐫𝐠𝐚𝐧 𝐝𝐚𝐤𝐤𝐢𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦𝐠𝐚 𝐣𝐚𝐯𝐨𝐛𝐚𝐧 𝐮𝐬𝐡𝐛𝐮 𝐬𝐨'𝐳𝐥𝐚𝐫𝐧𝐢 𝐚𝐲𝐭𝐚𝐫 𝐞𝐝𝐢...

𝐌𝐚𝐧𝐚 𝐛𝐮𝐠𝐮𝐧 𝐢𝐤𝐤𝐢𝐧𝐜𝐡𝐢 𝐤𝐮𝐧𝐤𝐢, 𝐲𝐨'𝐪𝐬𝐚𝐧, 𝐪𝐚𝐲𝐞𝐫𝐥𝐚𝐫𝐠𝐚 𝐛𝐨𝐬𝐡𝐧𝐢 𝐮𝐫𝐢𝐬𝐡𝐧𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐦𝐚𝐲𝐚𝐩𝐦𝐚𝐧. 𝐁𝐢𝐫 𝐪𝐚𝐝𝐚𝐦 𝐨𝐥𝐢𝐬𝐝𝐚𝐥𝐢𝐠𝐢𝐦 𝐛𝐢𝐫 𝐚𝐳𝐨𝐛 𝐛𝐨'𝐥𝐬𝐚, 𝐬𝐞𝐧𝐬𝐢𝐳𝐥𝐢𝐤𝐤𝐚 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐢𝐦 𝐲𝐞𝐭𝐦𝐚𝐲𝐨𝐭𝐠𝐚𝐧𝐥𝐢𝐠𝐢 𝐦𝐢𝐧𝐠 𝐚𝐳𝐨𝐛 (𝐚𝐬𝐭𝐚𝐠'𝐟i𝐫u𝐥𝐥𝐚𝐡)...

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 𝐨𝐫𝐪𝐚𝐥𝐢 𝐨'𝐭𝐠𝐚𝐧 𝐤𝐮𝐧 𝐲𝐨𝐳𝐠𝐚𝐧 𝐱𝐚𝐛𝐚𝐫𝐢𝐧𝐠𝐧𝐢 𝐡𝐚𝐫 𝐝𝐚𝐪𝐢𝐪𝐚𝐝𝐚 𝐨'𝐪𝐢𝐲𝐦𝐚𝐧. 𝐗𝐚𝐛𝐚𝐫𝐠𝐚 𝐣𝐚𝐯𝐨𝐛 𝐛𝐞𝐫𝐢𝐬𝐡 𝐦𝐚𝐪𝐬𝐚𝐝𝐢𝐝𝐚 𝐬𝐞𝐧𝐠𝐚 𝐣𝐨'𝐧𝐚𝐭𝐠𝐚𝐧 𝐯𝐢𝐝𝐞𝐨 𝐜𝐡𝐚𝐪𝐢𝐫𝐮𝐯𝐢𝐦 𝐩𝐚𝐲𝐝𝐢𝐝𝐚 𝐣𝐨𝐧 𝐭𝐚𝐥𝐯𝐚𝐬𝐚𝐬𝐢𝐝𝐚 𝐞𝐤𝐚𝐧𝐥𝐢𝐠𝐢𝐧𝐠 𝐬𝐚𝐛𝐚𝐛 𝐣𝐚𝐯𝐨𝐛 𝐛𝐞𝐫𝐦𝐚𝐠𝐚𝐧𝐥𝐢𝐠𝐢𝐧𝐠𝐧𝐢 𝐢𝐥𝐨𝐡𝐢𝐲 𝐛𝐢𝐫 𝐨𝐪𝐢𝐛𝐚𝐭, 𝐝𝐞𝐛 𝐛𝐢𝐥𝐝𝐢𝐦, 𝐘𝐚 𝐑𝐨𝐛... 𝐁𝐨𝐫 𝐬𝐢𝐫-𝐚𝐬𝐫𝐨𝐫 𝐯𝐚 𝐝𝐚𝐫𝐝𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐪𝐪𝐢 𝐦𝐞𝐧𝐝𝐚𝐧 𝐫𝐨𝐳𝐢 𝐛𝐨'𝐥, 𝐦𝐞𝐧 𝐡𝐚𝐦 𝐬𝐞𝐧𝐝𝐚𝐧 𝐫𝐨𝐳𝐢𝐦𝐚𝐧, 𝐣𝐢𝐠𝐚𝐫𝐢𝐦.

𝐃𝐢𝐲𝐝𝐨𝐫 𝐪𝐢𝐲𝐨𝐦𝐚𝐭𝐠𝐚 𝐪𝐨𝐥𝐝𝐢... 🥹

𝐍𝐮𝐫𝐥𝐚𝐫 𝐢𝐜𝐡𝐢𝐝𝐚 𝐲𝐨𝐭𝐠𝐢𝐧...

Photos from Madiyor Turdiyev's post 16/10/2025

.university jamoasi — bir maqsad, bir ruh, bir xil kayfiyat.

Har bir loyiha, har bir tashabbus — umumiy mehnat samarasidir...

13/10/2025

Ko‘ngil so‘rar kishi istab yeru-osmon arodurman.

Mehr topmay sarsona-yu, yurak-bag‘ri yarodurman.

Ayo, do‘stu-birodarlar ketsam kimning kuyar joni,

Borsa kelmas diyorlarga yig‘lab-yig‘lab borodurman!

Yer tishlasam tupurdim qon, kimlar handon otib kuldi.

Kimlar o‘sib ikki botmon,
kimlar kuyib ado bo‘ldi.

Kimlar qazib yo‘limda choh, uni baxmal bilan yopdi.

Do‘stlar lahza shodim uchun shirin joni fido bo‘ldi!

Kangul berib o‘rtandi dil, zog‘lar bilan to‘ldi bog‘im.

Qirq kun bayon etgan bilan,
Ozaymasmu yurak dog‘im.

Suyganiga sinovlarin
Bisyor etar Parvardigor.

Illo rizo bo‘lsalar bas,
do‘st-qadrdon ketar chog‘im!

Dunyosida qalandarman tikan to‘lgan tavonimda.

Olov yashar, gulhan yashar ko‘ngil degan hazonimda.

Sendan o‘zga mehribon yo‘q nasib etgin visolingdan.

Yagonasan yo, Xudoyo ming bir isming zabonimda!

Photos from Madiyor Turdiyev's post 20/10/2023

ПОЙКЕНТНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ...

Пойкенд, Пойканд — қад. карвон йўли устида қад кўтарган шаҳар ҳаробаси (милоддан аввалги IV-III милодий XI асрлар). Бухородан 44 км жанубий-ғарбда, Жондор ва Қоракўл туманлари туташган худудда жойлашган. Ўрта аср ёзма манбаларида шаҳар Бойканд, Хитой солномаларида эса Би номлари билан тилга олинади. Унинг номлари "Қуйи шаҳар" маъносини англатади. ПОЙКЕНТ ташқи деворларининг ниҳоятда мустаҳкамлигидан шаҳар илк ўрта асрларда "Шаҳристони Рўин", яъни "Жездан қурилган шаҳристон" (Жез шаҳар) номи билан шуҳ-рат топган.

ПОЙКЕНТ ўтмишда 4 қисм: 1) дарвозали арк (майдони 1 га); 2) дарвозали ички шаҳристон (майдони 11 га); 3) дарвозали ташки шаҳристон (майдони 6 га); 4) шарқ, ғарб ҳамда жан. томонларида қад кўтарган (майдони 100 га дан ошиқроқ) улкан ра-бодлардан иборат бўлган. Арқса қад. ибо-датхона, подшоҳ саройи, IX-X acpарда қад кўтарган кошинкор меҳробли жоме маcжиди, ички ва ташки шаҳристонларда савдогар ва ҳунармандларнинг турар жой, маҳалла-кўйлари, ички бозор, ус-тахона, нонвойхона ва дорихоналар каби бино ва иншооту корхоналар жойлашган. Шаҳарнинг рабод қисмида эса 50 дан ортиқ наус (остодонлар хилхонаси)лардан иборат оташпарастларнинг қабристони (некропол), ташки бозор ва бир неча (Наршахийнинг кўрсатишича, мингдан ортиқ) работлар, яъни карвонсаройлар қад кўтарган. Манбаларда қайд этилишича, исломият даврида ҳам ПОЙКЕНТ науслари очиқбўлган. Оташпарастлар ўз марҳумлари устухонларини ҳатто, Бухоро шаҳридан ПОЙКЕНТ наусларига элтиб дафн этганлар.

Айрим маълумотларнинг гувоҳлик беришича, ПОЙКЕНТ қадимги Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳи бўлган. Ҳар бир подшо ўзи учун бу шаҳарда ўрдугоҳ барпо этган. Эфталийлар давлати ҳукмронлиги даврида (V асрнинг 2-ярми ва VI аср бошлари) у пойтахтга айлантирилган. Наршахийнинг ёзишича, шаҳар аҳолисининг аксарияти савдогар бўлиб, улар Хитой ва денгиз бўйи мамлакатлари билан савдо қилганлар ва жуда давлатманд бўлган. Шу боисдан араб географлари Ибн Ҳурдодбеҳ ва Ибн ал-Фақиҳлар ПОЙКЕНТни "Мадина ат-тужжор", яъни "Савдогарлар шахри" номи билан таъриф этадилар.

ПОЙКЕНТ ўз тарихи жараёнида Бухоро воҳасининг нафақат йирик савдо марказларидан бири сифатида, балки тутган географик ўрни жиҳатидан Ғарбий Суғднинг сиёсий ҳаётида стратегик томондан муҳим аҳамиятга эга бўлган. Воҳанинг жан.-ғарбий чегарасида ҳарбий истеҳком сифатида бино қилинган ПОЙКЕНТ илк ўрта асрларда Бухоро вилоятининг атрофи ягона мудофаа иншооти — Кан-пир девор билан ўраб олингунга қадар у жан.ғарб, дашт ҳудудларидан мутта-сил содир бўладиган кўчманчи қабилаларнинг чопкунларини қайтариш ва ташқи душман ҳужумларининг йўлини тўсиб, уларга дастлабки зарбаларни беришда мустаҳкам ҳарбий қарор-гоҳ вазифасини ўтаган. Унинг мудофаа иншоотлари ниҳоятда мустаҳкам қурилган бўлиб, замонасининг ҳар қандай қамалига бардош бера олган.

ПОЙКЕНТ арки, ички ва ташқи шаҳристонларининг ҳар бири алоҳида қалин (3,5– 5 м) ва баланд деворлар ҳалқаси билан ўралган. Девор бўйлаб ҳар 60 м масофада ва ташқи бурчакларда баланд (11,5—12,5 м ) 2 қаватли буржлар ўрнатилиб, дарвоза атрофи мудофаа иншоотлари (лабиринт) билан мустаҳкамланган. Шаҳар деворлари ва буржлари ҳар 1,6 м оралиғи бўйлаб шахмат услубида 3 қатор нишон туйнуклари (тиркаш) ўрнатилган.

674 йилда ПОЙКЕНТ Араб халифалиги лашкарбошиси Убайдуллоҳ ибн Зиёд томонидан фатҳ этилади. 707 йилда эса ПОЙКЕНТ халифаликнинг Хуросон волийси Кутай-ба ибн Муслим томонидан қамал қилинади. ПОЙКЕНТликлар қаттиқ туриб арабларга қаршилик кўрсатадилар. Қамал 50 кун давом этади. Куч билан ПОЙКЕНТни қўлга кири-та олмаган араблар шаҳар девори ос-тидан лаҳим (туннел) қазиб ичкарига бостириб кирадилар. ПОЙКЕНТ араблар кулига ўтади. ПОЙКЕНТликлар каттагина бож тўлаб Қутайба билан сулҳ тузадилар. Бироқ шаҳарликларнинг қўзғолони оқибатида ПОЙКЕНТ қайта эгалланиб, вайрон этилади. Жуда катта миқдорда олтин ва кумушдан ясалган бут ва жомлар билан бир қаторда кўплаб қурол-яроғ ҳамда ҳарбий анжомлар ўлжа тарзида олинади. Қутайба аскарлари бу қурол-аслаҳаларнинг бир қисми билан қуролланиб оладилар. Табарийнинг ёзишича, шаҳарнинг бойлигидан араблар ҳайратга тушганлар. Хатто, эритилган олтин-кумуш анжомлар ва бутларнинг тош қолипидан 150 минг мисқол миқдорда ёмби ажратиб олинган.

IX асрнинг охирги чораги ва X аср мобайнида ПОЙКЕНТ ва унинг деҳқончилик воҳаси равнақ топади. Ички ва ташқи савдо муносабатлари кенгайиб кулоллик, шишасозлик, кошинкорлик, мисгарлик ва бинокорлик тараққий этади. Илм-фан, айниқса, фиқҳшунослик ривожланиб, бир гуруҳ ПОЙКЕНТлик фиқҳшунос олимлар етишиб чиқади. Аммо сомонийлар ҳукмронлиги барҳам топгач, XI асрда ПОЙКЕНТнинг суғориш тармоклари сувсизликдан қуриб қолади. Оқибатда шаҳар бўшаб, ҳаробага айланади. XII асрнинг 1-чорагида Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон ҳукмронлиги даврида ПОЙКЕНТ қайта тикланиб ва унинг атрофи қайта ободонлаштирилади. Шаҳар аҳолиси яна гавжумлашиб, куркам турар жойлар, подшоҳ учун эса муҳта-шам сарой қурилади. ПОЙКЕНТнинг сув таъминотини яхшилаш мақсадида Қо-ракўл дарёсидан уз. 1 фарсахли канал қазиб чиқариш учун ҳаракат қили-нади. Бироқ, канал қазилиб тугатилмай қолади. ПОЙКЕНТ сувсизликдан XII асрнинг 2 ярмида бутунлай қуриб яна вайронага айланади.

ПОЙКЕНТ шаҳри ҳаробалари археологик жиҳатдан дастлаб 1903 йилда Р.Пампелли, 1913—14 йилларда Л.А.Зиминлар томонидан ўрганилган. Бухоро воҳаси шаҳарсозлик маданиятининг юзага келиши ва ривожланиш тарихини ўрганиш муносабати билан ўтган асрнинг 80—90 йилларида ПОЙКЕНТ ҳаробаларида кенг кўламда муттасил археологик қазиш ишлари амалга оширилди. Археологик тадқиқотларни ташкил этиш мақсадида 1980 йилда Ўзбекистон ФА Археология институти ва Россия Давлат Эрмитажининг махсус қўшма археологик экспедицияси (А.Муҳаммаджонов раҳбарлигида) ташкил этилди. Бу экспедиция аъзолари (Г.Л.Семенов, Ж.Мирзааҳмедов, Ш.Одилов ва бошқалар) кўп йилларга режалаштирган археологик қазишларни то ҳозирги кунга қадар давом эттирмоқдалар . И.тлар ва археологик қазишлар натижасида ПОЙКЕНТ йодгорлигининг умумий тарихий топографияси ўрганилиб, режалари чизмаларга туширилди. Унда қад. кўтарган илк чегара истеҳкоми, сўнгра шаҳар қиёфасини шакллантирган баланд ва қалин мустаҳкам мудофаа деворлар билан ўралган арк, 4 томонида бир нечта дарвозалар (эни 3,5 м) ўрнатилган ва қатор буржли деворлар қад кўтарган ички ва ташқи Шаҳристон ҳамда сахн бўйлаб кўплаб карвонсарой ва наусли некропол жойлашган улкан рабодларнинг юзага келишини тарихий босқичлари ва маданий қатламларининг қалинлиги белгиланди. ПОЙКЕНТнинг қад. қисми — аркнинг ос-тида маданий қатлам қарийб 18 м га борса, ички ва ташқи шаҳристонлари остида эса унинг қалинлиги 4—4,5 м дан ошмайди. Аркнинг қуйи қатламида қавд этилган топилмалар милоддан аввалги IV-III aсрлар, ички шаҳристоннинг остки қатлами топилмалари милодий III-IV асрлар ва ташқи шаҳристоннинг қуйи қатлами ва топилмалари эса IV-V асрлар билан саналади. Археологик топилмаларнинг гувоҳлик беришича, ПОЙКЕНТда ҳаёт милоддан аввалги IV асрдан то милодий XI асргача, яъни 1500 йил давомида кечгани маълум бўлди.

Аркда қад. ибодатхона, жоме масжид ва подшоҳ саройи ҳаробалари, ички шаҳристонда дорихона (8-аср), бир қанча улкан тандирлар ўрнатилган шаҳар нонвойхонаси, ташқи шаҳристонда кулоллик, шишасозлик каби ҳунармандларнинг маҳалла-кўйлари, 4 томони супали марказида сандали бор ётоқхона, ошхона, омборхона ва ташнобли таҳоратхонали мўъжазгина бир қаватли ҳовлижойларнинг ҳаробалари қазиб очилди. ПОЙКЕНТнинг рабод қисмида кулоллик, шишасозлик ва темирчилик ус-тахоналари-ю хумдон ва қўралари ҳамда 50 дан ортиқ наусларнинг қол-дикдари билан бир қаторда ПОЙКЕНТдан Бухорога томон йўналган карвон йўли (кенглиги 20 м)нинг 2 ёқаси бўйлаб жойлашган 20 дан ортиқ карвонсаройларнинг вайроналари қайд этилиб, улардан бир нечтаси қазиб очилди. 8— 10-асрларга мансуб бундай меҳмонхона ва қўноқхоналар мурабаа (75х75м) шакдда хомғиштлардан бино қилинган. Ташқи деворнинг 4 бурчаги доира шаклида буржлар билан мустаҳкамланган. Ҳовлисининг марказида туяларга ортилган юклар тушириладиган 1 ёки 2 узун супа ишланган. Карвонсарой қарамақарши томонларида 2 дарвоза (3–5 м) ўрна-тилган. Меҳмонхонанинг 4 томони бўйлаб 60 дан ортиқ супали, сандалли 1 ёки 2 хонали ётоқхоналар, ўчокли ёки тандирли овқатхона, ташнобли таҳорат ёки ғуслхона ва омборхоналар жойлашган. Саройнинг шим.-ғарбий бурчагида оташпарастларнинг оташкадали ибо-датхонаси бино қилинган. Хоналарнинг томи равоқсимон шаклда ёпилиб, марказ қисмида сопол қувурлардан мўрконлар ўрнатилган.

Археологик қазишлар жараёнида ПОЙКЕНТ ёдгорлигидан турли хил топилмалар: сирли ва сирсиз сопол кўза ва товоқлар, шиша идишлар, жез ва темир буюмлар, қуроляроғлар, шунингдек, турли саналарда зарб этилган чақа тан-галар (Хитой, Сосоний, Умавий ва Аб-босийларнинг фулуслари; Бухоро, Самарқанд, Марв, Фарғона, Ахсикат ва Исфижоб зарбхоналарида зарб этилган Сомоний ва Қорахонийларнинг тангалари ҳамда Ҳиротда зарб этилган Ғазнавийларнинг 1 дона олтин динори) топилди. Топилмаларнинг каттагина қисми ҳозирги вақтда ПОЙКЕНТ ёдгорлиги яқинида ташкил этилган "Археология музейи" залларида намойиш этилган.
***
POYKENTNING QISQAChA TARIXI...

Poykend, Poykand — qad. karvon yo‘li ustida qad ko‘targan shahar harobasi (miloddan avvalgi 4—3—milodiy 11-asrlar). Buxorodan 44 km jan.-g‘arbda, Jondor va Qorako‘l tumanlari tutashgan xududda joylashgan. O‘rta asr yozma manbalarida shahar Boykand, Xitoy solnomalarida esa Bi nomlari bilan tilga olinadi. Uning nomlari "Quyi shahar" ma’nosini anglatadi. POYKENT tashqi devorlarining nihoyatda mustahkamligidan shahar ilk o‘rta asrlarda "Shahristoni Ro‘in", ya’ni "Jezdan qurilgan shahriston" (Jez shahar) nomi bilan shuh-rat topgan.

POYKENT o‘tmishda 4 qism: 1) darvozali ark (maydoni 1 ga); 2) darvozali ichki shahriston (maydoni 11 ga); 3) darvozali tashki shahriston (maydoni 6 ga); 4) sharq, g‘arb hamda jan. tomonlarida qad ko‘targan (maydoni 100 ga dan oshiqroq) ulkan ra-bodlardan iborat bo‘lgan. Arqsa qad. ibo-datxona, podshoh saroyi, 9—10a.larda qad ko‘targan koshinkor mehrobli jome mayejidi, ichki va tashki shahristonlarda savdogar va hunarmandlarning turar joy, mahalla-ko‘ylari, ichki bozor, us-taxona, nonvoyxona va dorixonalar kabi bino va inshootu korxonalar joylashgan. Shaharning rabod qismida esa 50 dan ortiq naus (ostodonlar xilxonasi)lardan iborat otashparastlarning qabristoni (nekropol), tashki bozor va bir necha (Narshaxiyning ko‘rsatishicha, mingdan ortiq) rabotlar, ya’ni karvonsaroylar qad ko‘targan. Manbalarda qayd etilishicha, islomiyat davrida ham POYKENT nauslari ochiqbo‘lgan. Otashparastlar o‘z marhumlari ustuxonlarini hatto, Buxoro shahridan POYKENT nauslariga eltib dafn etganlar.

Ayrim ma’lumotlarning guvohlik berishicha, POYKENT qadimgi Buxoro hukmdorlarining qarorgohi bo‘lgan. Har bir podsho o‘zi uchun bu shaharda o‘rdugoh barpo etgan. Eftaliylar davlati hukmronligi davrida (5-asrning 2yarmi va 6-asr boshlari) u poytaxtga aylantirilgan. Nar-shaxiyning yozishicha, shahar aholisining aksariyati savdogar bo‘lib, ular Xitoy va dengiz bo‘yi mamlakatlari bilan savdo qilganlar va juda davlatmand bo‘lgan. Shu boisdan arab geograflari Ibn Hurdodbeh va Ibn al-Faqihlar POYKENTni "Madina at-tujjor", ya’ni "Savdogarlar shaxri" nomi bilan ta’rif etadilar.

POYKENT o‘z tarixi jarayonida Buxoro vohasining nafaqat yirik savdo markazlaridan biri sifatida, balki tutgan geografik o‘rni jihatidan G‘arbiy Sug‘dning siyosiy hayotida strategik tomondan muhim ahamiyatga ega bo‘lgan. Vohaning jan.-g‘arbiy chegarasida harbiy istehkom sifatida bino qilingan POYKENT ilk o‘rta asrlarda Buxoro viloyatining atrofi yagona mudofaa inshooti — Kan-pir devor bilan o‘rab olingunga qadar u jan.g‘arb, dasht hududlaridan mutta-sil sodir bo‘ladigan ko‘chmanchi qabilalarning chopkunlarini qaytarish va tashqi dushman hujumlarining yo‘lini to‘sib, ularga dastlabki zarbalarni berishda mustahkam harbiy qaror-goh vazifasini o‘tagan. Uning mudofaa inshootlari nihoyatda mustahkam qurilgan bo‘lib, zamonasining har qanday qamaliga bardosh bera olgan.

POYKENT arki, ichki va tashqi shahristonlarining har biri alohida qalin (3,5– 5 m) va baland devorlar halqasi bilan o‘ralgan. Devor bo‘ylab har 60 m masofada va tashqi burchaklarda baland (11,5—12,5 m ) 2 qavatli burjlar o‘rnatilib, darvoza atrofi mudofaa inshootlari (labirint) bilan mustahkamlangan. Shahar devorlari va burjlari har 1,6 m oralig‘i bo‘ylab shaxmat uslubida 3 qator nishon tuynuklari (tirkash) o‘rnatilgan.

674 yilda POYKENT Arab xalifaligi lashkarboshisi Ubaydulloh ibn Ziyod tomonidan fath etiladi. 707 yilda esa POYKENT xalifalikning Xuroson voliysi Kutay-ba ibn Muslim tomonidan qamal qilinadi. POYKENTliklar qattiq turib arablarga qarshilik ko‘rsatadilar. Qamal 50 kun davom etadi. Kuch bilan POYKENTni qo‘lga kiri-ta olmagan arablar shahar devori os-tidan lahim (tunnel) qazib ichkariga bostirib kiradilar. POYKENT arablar kuliga o‘tadi. POYKENTliklar kattagina boj to‘lab Qutayba bilan sulh tuzadilar. Biroq shaharliklarning qo‘zg‘oloni oqibatida POYKENT qayta egallanib, vayron etiladi. Juda katta miqdorda oltin va kumushdan yasalgan but va jomlar bilan bir qatorda ko‘plab qurol-yarog‘ hamda harbiy anjomlar o‘lja tarzida olinadi. Qutayba askarlari bu qurol-aslahalarning bir qismi bilan qurollanib oladilar. Tabariyning yozishicha, shaharning boyligidan arablar hayratga tushganlar. Xatto, eritilgan oltin-kumush anjomlar va butlarning tosh qolipidan 150 ming misqol miqdorda yombi ajratib olingan.

9-asrning oxirgi choragi va 10-asr mobaynida POYKENT va uning dehqonchilik vohasi ravnaq topadi. Ichki va tashqi savdo munosabatlari kengayib kulollik, sh**hasozlik, koshinkorlik, misgarlik va binokorlik taraqqiy etadi. Ilm-fan, ayniqsa, fiqhshunoslik rivojlanib, bir guruh POYKENTlik fiqhshunos olimlar yetishib chiqadi. Ammo somoniylar hukmronligi barham topgach, 11-asrda POYKENTning sug‘orish tarmoklari suvsizlikdan qurib qoladi. Oqibatda shahar bo‘shab, harobaga aylanadi. 12-asrning 1-choragida Arslonxon Muhammad ibn Sulaymon hukmronligi davrida POYKENT qayta tiklanib va uning atrofi qayta obodonlashtiriladi. Shahar aholisi yana gavjumlashib, kurkam turar joylar, podshoh uchun esa muhta-sham saroy quriladi. POYKENTning suv ta’minotini yaxshilash maqsadida Qo-rako‘l daryosidan uz. 1 farsaxli kanal qazib chiqarish uchun harakat qili-nadi. Biroq, kanal qazilib tugatilmay qoladi. POYKENT suvsizlikdan 12-asrning 2 yarmida butunlay qurib yana vayronaga aylanadi.

POYKENT shahri harobalari arxeologik jihatdan dastlab 1903 yilda R.Pampelli, 1913—14 yillarda L.A.Ziminlar tomonidan o‘rganilgan. Buxoro vohasi shaharsozlik madaniyatining yuzaga kelishi va rivojlanish tarixini o‘rganish munosabati bilan o‘tgan asrning 80—90 yillarida POYKENT harobalarida keng ko‘lamda muttasil arxeologik qazish ishlari amalga oshirildi. Arxeologik tadqiqotlarni tashkil etish maqsadida 1980 yilda O‘zbekiston FA Arxeologiya instituti va Rossiya Davlat Ermitajining maxsus qo‘shma arxeologik ekspeditsiyasi (A.Muhammadjonov rahbarligida) tashkil etildi. Bu ekspeditsiya a’zolari (G.L.Semenov, J.Mirzaahmedov, Sh.Odilov va boshqalar) ko‘p yillarga rejalashtirgan arxeologik qazishlarni to hozirgi kunga qadar davom ettirmoqdalar . I.tlar va arxeologik qazishlar natijasida POYKENT yodgorligining umumiy tarixiy topografiyasi o‘rganilib, rejalari chizmalarga tushirildi. Unda qad. ko‘targan ilk chegara istehkomi, so‘ngra shahar qiyofasini shakllantirgan baland va qalin mustahkam mudofaa devorlar bilan o‘ralgan ark, 4 tomonida bir nechta darvozalar (eni 3,5 m) o‘rnatilgan va qator burjli devorlar qad ko‘targan ichki va tashqi Shahriston hamda saxn bo‘ylab ko‘plab karvonsaroy va nausli nekropol joylashgan ulkan rabodlarning yuzaga kelishini tarixiy bosqichlari va madaniy qatlamlarining qalinligi belgilandi. POYKENTning qad. qismi — arkning os-tida madaniy qatlam qariyb 18 m ga borsa, ichki va tashqi shahristonlari ostida esa uning qalinligi 4—4,5 m dan oshmaydi. Arkning quyi qatlamida qavd etilgan topilmalar miloddan avvalgi 4—3-asrlar, ichki shahristonning ostki qatlami topilmalari milodiy 3—4-asrlar va tashqi shahristonning quyi qatlami va topilmalari esa 4—5-asrlar bilan sanaladi. Arxeologik topilmalarning guvohlik berishicha, POYKENTda hayot miloddan avvalgi 4-asrdan to milodiy 11-asrgacha, ya’ni 1500 yil davomida kechgani ma’lum bo‘ldi.

Arkda qad. ibodatxona, jome masjid va podshoh saroyi harobalari, ichki shahristonda dorixona (8-asr), bir qancha ulkan tandirlar o‘rnatilgan shahar nonvoyxonasi, tashqi shahristonda kulollik, sh**hasozlik kabi hunarmandlarning mahalla-ko‘ylari, 4 tomoni supali markazida sandali bor yotoqxona, oshxona, omborxona va tashnobli tahoratxonali mo‘’jazgina bir qavatli hovlijoylarning harobalari qazib ochildi. POYKENTning rabod qismida kulollik, sh**hasozlik va temirchilik us-taxonalari-yu xumdon va qo‘ralari hamda 50 dan ortiq nauslarning qol-dikdari bilan bir qatorda POYKENTdan Buxoroga tomon yo‘nalgan karvon yo‘li (kengligi 20 m)ning 2 yoqasi bo‘ylab joylashgan 20 dan ortiq karvonsaroylarning vayronalari qayd etilib, ulardan bir nechtasi qazib ochildi. 8— 10-asrlarga mansub bunday mehmonxona va qo‘noqxonalar murabaa (75x75m) shakdda xomg‘ishtlardan bino qilingan. Tashqi devorning 4 burchagi doira shaklida burjlar bilan mustahkamlangan. Hovlisining markazida tuyalarga ortilgan yuklar tushiriladigan 1 yoki 2 uzun supa ishlangan. Karvonsaroy qaramaqarshi tomonlarida 2 darvoza (3–5 m) o‘rna-tilgan. Mehmonxonaning 4 tomoni bo‘ylab 60 dan ortiq supali, sandalli 1 yoki 2 xonali yotoqxonalar, o‘chokli yoki tandirli ovqatxona, tashnobli tahorat yoki g‘uslxona va omborxonalar joylashgan. Saroyning shim.-g‘arbiy burchagida otashparastlarning otashkadali ibo-datxonasi bino qilingan. Xonalarning tomi ravoqsimon shaklda yopilib, markaz qismida sopol quvurlardan mo‘rkonlar o‘rnatilgan.

Arxeologik qazishlar jarayonida POYKENT yodgorligidan turli xil topilmalar: sirli va sirsiz sopol ko‘za va tovoqlar, sh**ha idishlar, jez va temir bu-yumlar, qurolyarog‘lar, shuningdek, turli sanalarda zarb etilgan chaqa tan-galar (Xitoy, Sosoniy, Umaviy va Ab-bosiylarning fuluslari; Buxoro, Samarqand, Marv, Farg‘ona, Axsikat va Isfijob zarbxonalarida zarb etilgan Somoniy va Qoraxoniylarning tangalari hamda Hirotda zarb etilgan G‘aznaviylarning 1 dona oltin dinori) topildi. Topilmalarning kattagina qismi hozirgi vaqtda POYKENT yodgorligi yaqinida tashkil etilgan "Arxeologiya muzeyi" zallarida namoyish etilgan.

Photos from Madiyor Turdiyev's post 05/01/2023
15/11/2022
Want your school to be the top-listed School/college in Navoi?

Click here to claim your Sponsored Listing.

Location

Category

Website

Address

Bog'ishamol
Navoi