17/12/2024
Маърифат Карвони
Давлатобод туманида
Жорий йилнинг 12 декабрь куни "Тамаддун, маданият ва маърифат" мавзусида "Маърифат карвони" илмий-маърифий, маданий тарғибот тадбирлари Давлатобод тумани, Юқори Ғирвон МФЙда ҳамда 18 сонли ДИМИда бўлиб ўтди.
Тадбирда РМММ туман бўлинмаси раҳбари Б.Рахмонов, Нуроний жамғармаси, Давлатобод тумани бўлими раиси А.Мавлонов, Юқори Ғирвон МФЙ Кексалар гуруҳи аъзоси А.Каримов, махалла ёшлари, махалла Еттилиги, маҳалладаги Кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбарлари ҳамда тмундаги 18 сонли ДИМИ жамоаси ва юқори синф ўқувчилари иштирок этишди ва мавзуга оид таъсирли маърузалари тингланди. Тадбирда жами 150 нафардан ошиқ иштирокчилар қатнашишди
Мазкур тадбирлар доирасида ҳудуддаги аҳолини маънавий-маърифий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва уларни замонавий билимлар билан бойитишга қаратилган.
Тадбир бошланишидан аввал ҳамда тадбир якунида санат соҳасига қизиқиши баланд мактаб ёш санаткорлари томонидан қўшиқлар ижро этилди.