11/08/2026
Сифатли таълим — малакали кадр — кучли иқтисодиёт!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон “Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори касбий таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, замонавий меҳнат бозори талабларига мос, юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилган.
Қарорнинг асосий мақсади — касбий таълим сифатини ошириш, таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан узвий боғлаш, ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда педагог кадрларнинг касбий салоҳиятини мунтазам ривожлантиришдан иборат.
Шу мақсадда махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг билим ва кўникмаларини янада ошириш, замонавий педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш, назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган педагоглар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда Фарғона шаҳар 5-сон техникуми педагог ходимлари, хусусан, махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари ҳам фаол иштирок этдилар.
Семинар давомида касбий таълимда сифат ва самарадорликни ошириш, таълим жараёнига замонавий ёндашувларни жорий этиш, педагогларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлаш ҳамда ёшларни замонавий касбларга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундай ўқув-семинарлар — педагогларнинг тажриба алмашиши, янги билим ва кўникмаларни эгаллаши ҳамда касбий таълим сифатини янада юксалтириш учун муҳим майдондир. Касбий таълимдаги ислоҳотлар — малакали кадрлар тайёрлаш, ёшларга муносиб касб бериш ва мамлакат тараққиётига хизмат қилади!
Сифатли таълим — малакали кадр — кучли иқтисодиёт!
https://taplink.cc/far5technicum