Oltiariq 3-Idum

Oltiariq 3-Idum Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Oltiariq 3-Idum, Middle School, Fergana, Altyaryk.

Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМда пайшанба - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш куни муносабати б...
29/10/2022

Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМда пайшанба - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш куни муносабати билан ҳафтанинг пайшанба кунлари турли тадбирлар ўтказиб келинади.

Навбатдаги тадбирда ўқувчилар мактабга турли тиғли асбаб-ускуналар олиб келишининг олдини олиш, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг келиб чиқмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фарғона вилоятида бешта муҳум ташаббус доирасида спортнинг "Шахмат" тури бўйича ўтказилган умумтаълим мактаблари ўқувчил...
24/10/2022

Фарғона вилоятида бешта муҳум ташаббус доирасида спортнинг "Шахмат" тури бўйича ўтказилган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги мусобақада 10 ёшли қизлар ўртасида 3-ИДУМ ўқувчиси Морияхон Юсуфжонова вилоят чемпиони бўлиб Республикага йўлланмани қўлга киритди.

 Октябрь ойида барча таълим масканларида она тили ва адабиёт фани ойлиги ўтказилмоқда.Фан ойлиги доирасида мактабларда т...
16/10/2022



Октябрь ойида барча таълим масканларида она тили ва адабиёт фани ойлиги ўтказилмоқда.

Фан ойлиги доирасида мактабларда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси М.Маҳмудованинг фан ойлиги доирасида ўтказган "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунни ўрганамиз" тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Унда ўқувчиларга тилга ҳурматда бўлиш, уни ҳамиша эъзозлаш лозимлиги айтиб ўтилди.

 Кексаларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш бизнинг миллатимизга хос бўлган,  бошқа халқ ва миллатлар ўрнак олса арзийдиган фаз...
16/10/2022



Кексаларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш бизнинг миллатимизга хос бўлган, бошқа халқ ва миллатлар ўрнак олса арзийдиган фазилат ва қадриятдир. Шу кунларда ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” эса ана шу қадриятимизнинг янада сайқалланишига хизмат қилмоқда.

Олтиариқ туманида ҳам ҳафталик доирасида кексалар, меҳнат фахрийларини эъзозлашга қаратилган тадбирлар ташкилланди.

Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМда "Кексаларни эъзозлаш" ҳафталиги доирасида ҳудуддаги "Жарариқ" МФЙда истиқомат қилувчи нуронийларининг мактаб ўқувчилари билан учрашуви ўтказилди.

Унда отахонлар дуога қўл очиб, юртимизда тинчлик ва барқарорлик абадий бўлишини, эзгу ва яратувчилик ишлари бардавом бўлишини тиладилар.

МУСТАҲКАМ ТАЪЛИМ - УЧИНЧИ РЕНЕССАНС АСОСИУчинчи Ренессанс асосини яратишда муҳтарам Президентимиз айнан таълим тизимини ...
15/10/2022

МУСТАҲКАМ ТАЪЛИМ - УЧИНЧИ РЕНЕССАНС АСОСИ

Учинчи Ренессанс асосини яратишда муҳтарам Президентимиз айнан таълим тизимини ривожлантиришни энг муҳим 5 та устувор вазифаларимиз сирасига киритганлари бежиз эмас.

Янги ўқув йили олдидан республиканинг бошқа таълим муассасалари каби Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМ да ҳам ҳомийлар ҳамда ота-оналар кўмаги билан мукаммал таъмирдан чиқарилди.

2021-2022 ўқув йилида 700 нафардан зиёд ўқувчи таълим-тарбия олаётган билим даргоҳини битирган 17 ўқувчининг 14 нафари олий таълимга ўқишга кирди. Умуман олганда, кейинги йилларда математика ва физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилаётган мактабимиз ўқитувчи ва ўқувчиларининг бу каби ютуқлари жуда ҳам салмоқлидир.

Дарслар жараёнида биз ўқувчиларга истиқлол йилларида эришилган улкан марралар, иқтисодиётимиз барқарор суръатлар билан ривожланаётгани, ҳамюртларимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати ошиб бораётгани, ушбу ютуқлар дунё ҳамжамияти томонидан муносиб эътироф этилаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бериб борамиз.

Албатта, бу ёшларимизни эртанги кунга бўлган ишончларини ошиши ва пухта ўқиб, Ватанимиз учун муносиб фарзанд бўлиб улғайишларида катта ўрин тутади.

Муҳаббатхон ТУРДИМАТОВА,
Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМ директори.

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар!Мазкур, Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМнинг саҳифасида Президентимиз томонидан олиб борил...
15/10/2022

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар!
Мазкур, Олтиариқ туманидаги 3-ИДУМнинг саҳифасида Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг мактабимизда амалга оширилаётган ижобий натижалари, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг турли йўналишларда эришаётган ютуқлари, таълим янгиликлари ҳамда мактабдаги маънавий-маърифий тадбирлар ҳақидаги маълумотларни кузатиб боришингиз мумкин.

Address

Fergana
Altyaryk
151200

Opening Hours

Monday 08:00 - 16:00

Telephone

+998916588380

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Oltiariq 3-Idum posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The School

Send a message to Oltiariq 3-Idum:

Shortcuts

Share

Category